Бугун юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, оилалар фаровонлигини таъминлаш борасида кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Мазкур ишларнинг натижаси чекка-чекка ҳудудда яшовчи оилаларга ҳам кириб бормоқда.

Масалан, Зокир Эрдалиев Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги Янги қишлоқ маҳалласида яшайди. Президентимизнинг ташаббуси билан йўлга қўйилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ушбу оилани фаровонликка олиб чиқди.

Дастлаб оила маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан аниқланиб, хизматлар режаси тузилди. Раҳбар бириктирилди.

Сўнг оилага чорвачиликни йўлга қўйиш учун шароит яратилди, психологик суҳбат ўтказилди, юридик хизмат кўрсатилди, 2 нафар вояга етмаган фарзандига болалар нафақаси тайинланди, 1 нафар фарзанди имтиёзли равишда МТТга жойлаштирилди, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан уй шароитини яхшилаш учун моддий ёрдам ажратилди.

Шу тариқа оила қизил тоифадан сариқ тоифага ўтди. Келгусида кўрсатиладиган комплекс хизматлар натижасида оиланинг камбағалликдан чиқишига эришилади.

Шунингдек,  Жанбул момо Бобоназарова ҳам айни маҳаллада яшайди. Ижтимоий ходим кўмаги билан фуқаро ёлғиз кексалар реестрига киритилди. Ижтимоий ходим ассистенти бириктирилди. Ногиронлик гуруҳи тайинланиб, дори-дармон учун моддий ёрдам берилди.

Ўлмас Баротов,

ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ёрдамлар туфайли оила қизил тоифадан сариқ тоифага ўтди