Халқ дарди билан яшаш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш маҳалладаги ижтимоий ходимларнинг асосий вазифаларидан.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги Амир Темур маҳалласида 1 минг 31 та хонадон бўлиб,  5 минг 400 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ушбу аҳолининг 142 нафари камбағаллик реестрига киритилган.

Сайёра Нодирова айни шу маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим. У ўзининг меҳнатсеварлиги, соҳадаги изланувчанлиги эвазига 40 дан ортиқ ижобий кейслaр очишга эришди.  

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ваучер асосида янги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ўзгалар ёрдамига муҳтож, ногиронлиги бор шахсларнинг ҳаётини яхшилашда муҳим ҳужжат сифатида хизмат қилмоқда. Мазкур қарорга мувофиқ, “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида янги, замонавий ёндашув асосидаги ижтимоий хизматлар жорий этилди. Яъни дастур асосида 18 ёшдан катта бўлган, мустақил ҳаёт кечириш имконияти чекланган фуқароларга турли кўринишдаги ижтимоий хизматлар ваучер асосида бепул кўрсатилмоқда.

Дастур доирасида тақдим этилган энг муҳим хизматлардан бири – бу уй шароитида қараб туриш хизмати ҳисобланади. “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида Ғузор туманида кундузги қатнов асосида уйда қараб туриш хизмати йўлга қўйилган. Айни кунда ушбу хизматдан 7 нафар кекса ва ногиронлиги бўлган шахс фойдаланиб келмоқда. Амир Темур маҳалласида яшовчи фуқаро Хадича Жўраевага ҳам илгари қизи қараб келар эди. “Қараб туриш хизмати” билан қамраб олингач, Хадича Жўраеванинг қизи эндиликда ўзи ёқтирган касб бўйича меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

[gallery-24673]

Амир Темур маҳалласида яшовчи Моҳира Раҳимованинг 5 нафар фарзанди бор. Камбағаллик реестрига киритилган. Бир нафар фарзанди II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатида туради. Ижтимоий ходим томонидан оила ўрганилди ва боласига электрон ногиронлик аравачаси олиб берилди ва онаси қизига қаровчи (шахсий ёрдамчи) этиб тайинланди. Турмуш ўртоғи эса доимий ишга жойлаштирилди. 2 нафар фарзанди бепул фан тўгаракларига жалб этилди. Дори-дармон учун бир марталик моддий ёрдам ажратилди.

Албатта, Амир Темур маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлашда Сайёра Нодирова каби ижтимоий ходимларнинг ҳиссаси катта.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ёрдам ва ҳимоя – халқимизнинг қадрияти