Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқлаш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 Жумладан, Бухоро вилоятининг Когон туманида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳозирда, “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида 4575 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 79 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади. Шунингдек, 68 та оила “Ягона ижтимоий реестр”га, 67 та оила эса “Камбағаллик реестри”га киритилган бўлиб, улар билан индивидуал ишлар олиб борилмоқда.

Ҳудудда фаолият юритаётган ижтимоий ходим Гулшод Жалилова томонидан олиб борилаётган манзилли ёндашувлар натижасида беш нафар ногиронлиги бўлган фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Жумладан, Наргиза Турсунова ногирон бўлишига қарамай, меҳнат қилишга бўлган иштиёқи, жамиятга фойда келтириш истаги билан ажралиб туради. Ижтимоий ходим кўмаги билан Наргиза маҳалладаги оилавий боғчага ишга жойлашди. Унинг бандлик масаласида қилган мурожаати ижобий ҳал этилгандан сўнг ижтимоий ходим билан биргаликда оилавий боғчада “Мактабга тайёрлов тўгараги” ҳам ташкил этилди.

 Наргиза Турсунованинг масъулияти, ташаббускорлиги туфайли маҳалладаги болалар учун зарур муҳит яратилди. Бу ташаббус ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам жамиятга фойдали бўлиши, ўз меҳнати орқали бошқа эҳтиёжманд оилаларга кўмакчи бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

Когон туманидаги бу каби лойиҳалар ва ташаббуслар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг нафақат моддий, балки маънавий ва психологик жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватланишига хизмат қилмоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ходим оилаларга кўмакчи