Айни кунларда юртимизнинг барча туман, шаҳарларида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан коучинглар ўтказилмоқда. Жумладан, Навоий шаҳрида эркин ва самимий суҳбат ҳамда ўзаро фикрлар алмашинуви тарзида кечган коучингда “Инсон” маркази ходимлари ҳамда маҳаллалардаги аҳоли вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кўрсатиладиган барча ижтимоий хизматлар ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, интерактив усулда фуқаролар билан психологик ўйинлар ўтказилди.  

[gallery-26019]

Шунингдек, учрашувда газ ва электр тўловлари учун бир марталик моддий ёрдам ва компенсация тўловлари, ногиронликни белгилашнинг янги тартиби, “Фаол ҳаётга қадам” дастури бўйича йўлга қўйилган янги хизматлар, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари ва протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминлашдаги ўзгаришлар, ижтимоий нафақалар каби йўналишларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган тадбирда фуқаролар томонидан ижтимоий ҳимоя кўламини кенгайтириш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланишда аҳоли учун қулайликларни ошириш борасида бир қатор таклифлар билдирилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.  

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий хизматлар ҳақида маълумот берилди