Ижтимоий тармоқларда фуқароларга кредит лимитини нақд пул қилиб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан олинган пулларни ўзлаштирган аноним шахслар ИИББ Киберхавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Тошкент вилояти ИИББ Тезкор қидирув хизмати “Ахборот соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси” тезкор ходимлари томонидан вилоятнинг Оҳангарон туманида яшовчи 2005 йили туғилган фуқаро Б.Н. ва унинг уч нафар шериклари қўлга олинган. Аниқланишича улар, Telegram мессенжери ҳамда Instagram ижтимоий тармоғида “лимитлаш хизмати” номли саҳифа очиб, фуқароларга микромолия ташкилотлари томонидан ажратилган кредит лимитларини нақдлаштириб беришни ваъда қилган. 

Шу орқали гумондорлар ўзлари рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъекти орқали онлайн савдо платформаларида фаолият юритиб, фуқаролардан олинган жами 1 миллиард 32 миллион сўм миқдоридаги маблағларни алдов йўли билан ўзлаштирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда фуқароларга етказилган моддий зарарларни ундириш чоралари кўрилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган. 

Маълумки, Тошкент вилояти бўйича ноябрь ойи давомида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” эълон қилинган. Мазкур ойлик доирасида, Ахборот соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш ва кенг кўламли тарғибот тадбирлари кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. 

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида вилоятда содир этилган умумий жиноятларнинг 44 фоизини кибержиноятлар ташкил этмоқда. Ушбу жиноятларнинг асосий қисми, зарарли ҳаволалар орқали банк карта ёки аккаунтни эгаллаб олиш, товар ва хизматлар учун олдиндан тўловни талаб қилувчи сохта битимлар, сохта крипто биржалар орқали фирибгарлик, ўзгалар номига онлайн кредит олиш, телефон қўнғироқлари орқали алдов йўли билан маблағларни ўғирлаш каби ҳолатларни ташкил этади. 

А.Мусаев, ЎзА.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий тармоқлардаги фирибгарлар ушланди