Маҳалла азал-азалдан ўзбек давлатчилиги тарихида таъсирчан ва тезкор, кичик сиёсий бошқарув субъекти сифатида ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий, маданий жиҳатдан қулай инфратузилма бўлиб келган.

Уни ишчан ижтимоий-иқтисодий механизм сифатида рақамлаштириш, халқаро олам билан интеграциялаштириш долзарблигини янгича таҳлил қилиш, бу борада инновацион таклифлар бериш бугун давр талаби бўлмоқда. Шу каби масалалар юзасидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ходими Шерзод Қурбоновнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик:

– Бугунги кунда мамлакат тақдири билан боғлиқ туб ўзгаришлар комиссиялар доирасида эмас, балки халқнинг ўзига ҳавола қилинган ҳолда ўрганилиб, қарорлар, истиқболли келажак дастурлари қабул қилинмоқда. Илгари халқ билан давлат ўртасида катта узилиш, бўшлиқ бордай эди. Бугун ана шу бўшлиқ “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида тўлдирилди. Бундай ижтимоий кафолатлашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва 2022 йил 16 августдаги “Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этди. 

Хусусан, Президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 11 сентябрь кунги қарорига кўра эса “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши доирасида 2024 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич барча шаҳар ва туманларда “Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш белгиланди. 

Бунда туман ва шаҳар бюджетларига тушадиган солиқ тушумларининг бир қисми маҳаллаларнинг ижтимоий-иктисодий муаммоларини ҳал қилиш жамғармаларига йўналтирилиши, ташаббусли бюджет амалиётини ва маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини янада кенгайтириш мақсадида 2024 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 10 триллион сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун камида 4 триллион сўм йўналтирилиши белгиланди.

Дарҳақиқат, “Очиқ бюджет” танловлари орқали ҳудудларни ривожлантириш лойиҳаларини шаффоф тарзда аҳоли ўртасида овозга қўйиш ҳаётимизга дадил татбиқ қилиниши ижтимоий жамоатчилик институти фундаментал шаклланаётганини кўрсатади. Чунончи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 2023 йилда йўналтирилган маблағлар доирасида “Ташаббусли бюджет”, “Менинг йўлим”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари жамоатчилик фикри асосида шакллантирилгани қувонарли. Жорий йилда мамлакатимизда ушбу дастурнинг биринчи босқичи якуний ҳисоботида аҳоли томонидан йўл, сув, электр, мактаб, боғча, шифохона ва бошқа ижтимоий инфратузилмаларни яхшилашга 34 мингта лойиҳа таклифлари овозга қўйилгани, шундан 1 минг 666 та лойиҳа жорий қилинди. Бу ислоҳотлар ижросида фуқароларнинг ҳуқуқий фаоллиги ошгани ҳам эътиборга молик. Яна бир муҳим жиҳати, “Ташаббусли бюджет” дастурида қатнашган 34 мингта лойиҳа келгуси йилнинг бюджетини шакллантириш учун тайёр таклиф сифатида қабул қилинди ва инобатга олиш белгиланди. Бу таклифларни реал воқелик, халқ фаровонлигини янада оширишнинг истиқболли амалиёти, дея айта оламиз.

Самарали ислоҳотлар 2023 йилда кенг кўламда ва халқаро инвестициялар имзолаш форматларида янада кучайтирилмоқда. Халқ ичига кириб бориш, “маҳаллабай”, “хонадонбай” ишлашдек ижтимоий бошқарув ташкил қилинди. 

 “Инсон қадри учун” тамойили асосида жорий қилинган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида инсон қадрини улуғлаш, халқпарвар давлат барпо этиш, инсон капиталини ривожлантириш, ахборот жамияти контекстида релевант инфратузилмани яратиш, маҳалланинг “фаол” моделини рақамли жорий этишга эътибор қаратилди. Унга кўра, фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини тўлиқ таъминлайдиган, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги барча маълумотларни кўрсатиб берадиган “ижтимоий маҳалла” тизимини ҳаётимизга татбиқ қилиш борасида самарали ишлар олиб борилди. Бу тизимда давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, аҳоли ҳаёти фаровонлигини ошириш, аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш, камбағал аҳоли қатламига ёрдам кўрсатиш ва янги иш ўринларини яратиш орқали оилаларни камбағалликдан чиқаришга етишга ёрдам бермоқда. Эътиборли жиҳати, “ижтимоий маҳалла” тизимида ҳудудларда тарихий, маданий, географик ўзига хос объектларни сақлаб қолиш, маҳаллани обод қилиш баробарида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш дастурлари жорий қилинди. Маҳаллаларда ёшлар масалалари билан мунтазам шуғулланадиган Ёшлар ишлари агентлигининг вакиллари бириктирилди. Маҳаллаларнинг молиявий имкониятини кенгайтириш мақсадида алоҳида жамғарма ташкил этилди. Ҳоким ёрдамчилари аҳолини тадбиркорликка жалб этиш ва уларни қўллаб-қувватлашда ишончли вакил бўлса, ёшлар етакчиси фаол ёшларни излаб топиш, уюшмаган ёшлар билан индивидуал ишлаб, уларни тўғри мақсадларга йўналтириш бўйича зарурий ҳаракат бўлди. Айниқса, рақамлаштириш самараси ўлароқ постглобаллашув шароитида ахборот жамияти дискурсини такомиллаштириш, бу орқали фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва жамият фаолиятини тартибга солиш, маълумотларни тезкор олиш тизими кенг кўламда ташкил этилди.

– Фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш борасида қандай ислоҳотлар муҳим саналади?

– Фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш турларини кенгайтиришнинг муҳим шарти, бу — давлат ва маҳаллий бошқарув тизимини жадал рақамлаштириш саналади. Оддий ҳаётдан олиб қарасак, “Электрон ҳукумат” портали фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, ҳокимиятнинг бошқа бўғинлари ва мурожаатчилар ўртасидаги муносабатларда мустаҳкам кўприк вазифасини бажармоқда. Шу билан бирга, фуқароларнинг IT саводхонлигини оширмоқда. Яна бир муҳим жиҳат, инсон омили билан боғлиқ бўлган қоғозбозликларни, бюрократияни камайтирди. Коррупцион ҳолатларга чек қўйиб, аҳоли онгини ўзгартирмоқда. Шу ўринда тушунча бериб ўтсак, электрон ҳукуматнинг “Осиё модели” бошқарувининг ўзига хослиги ҳам шунда. Бандлик масаласига тўхталадиган бўлсак, бу ерда маҳалла ва ижтимоийлашувнинг салмоғи кузатилади. 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги меҳнат ресурслари сони 19 миллион 453,3 минг кишини ташкил қилган. Шундан 2 миллион нафардан ортиғи хориждаги меҳнат мигрантлари бўлса, республикамизда ишсизлар сони йил бошидаги 1 миллион 400 минг кишидан 9,6 фоиз, июнга келиб, 1 миллион 300 минг кишигача 8,8 фоиз камайган. Юқоридаги самарали кўрсаткичларда катта меҳнат, илмий асослар, давлат дастурлари ва халқимизнинг меҳнатсеварлиги ётибди.

– Маълумки, бугунги кунда маҳалла, туман ва йирик ҳудудларни бирор тадбиркорлик турига, деҳқончиликка ихтисослаштиришни йўлга қўйиш устувор аҳамият касб этмоқда. Бу борадаги ишлар қай даражада самара беради, деб ўйлайсиз? 

– Дарҳақиқат, 2023 йил мартида Президентимиз “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Мазкур ҳужжатда барча ҳудуд раҳбарлари олдига уларнинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиб, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳар бир маҳаллани аниқ бир йўналишга ихтисослаштириш, имтиёзли кредитларни мавжуд шароит ва оилаларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда ажратишга эътибор қаратиш вазифаси қўйилди. Халқимизда "Тупроқ олтинга тенг, ер инсонни тўйғазади”, деган нақл бежиз айтилмаган. Ижтимоий-иқтисодий туб ислоҳотлар замирида камбағалликни қисқартириш учун аҳолини қўшимча даромад манбаи билан таъминлаш, қишлоқ жойларда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, бу орқали бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш ётади. 

 – Маҳалланинг ўрни ва истиқболли лойиҳаларини ривожлантириш учун қандай таклифларни илгари сурган бўлар эдингиз?

– Сир эмаски, мамлакатда томорқаларни ривожлантиришга оқава сув муаммоси тўсиқ бўлмоқда. Шулар ҳисобга олинган ҳолда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда жойлашган аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини сув билан барқарор таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори жорий қилинди. Ҳужжатга мувофиқ сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерлари, деҳқон хўжаликлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ҳамда ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан маблағ йўналтириш тартиби 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди. 

Молия вазирлиги томонидан сув таъминоти оғир маҳаллаларда вертикал суғориш қудуқларини қазиш ва насос ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 2022 йилги Давлат бюджети параметрларида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун кўзда тутилган 50 миллиард сўмга қўшимча равишда 50 миллиард сўм маблағ ажратилди. Иқлим ўзгариши шароитида мамлакатда оқава сув муаммо бўлиб қолмоқда. Хўш, бундай шароитда нима қилмоқ керак? Сув таъминоти оғир, аммо истеъмолга яроқли ер ости сув захиралари етарли бўлган маҳаллаларда марказлашган тартибда 480-520 метрли артезиан қудуқлари қазилиб, тоза ер ости сувларини чиқариш ва унинг электр таъминотини муқобил энергия манбаи билан таъминлаш зарур. Маҳаллаларни жадал ривожлантиришнинг иккинчи зарурий йўли халқаро интеграциялашишдир. Бугун ҳар бир маҳалланинг ўз сайтини ташкил қилиш долзарбдир. Яратилган сайт платформаси нафақат маҳалла паспорти вазифасини бажаради, балки электрон бозор ролини ўйнайди. Маҳалла масъуллари томонидан юритиладиган мазкур сайтлар маҳалла бозори платформаси сифатида ҳудуддаги тадбиркорлар ва ҳунармандлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар, буюмларни реклама тарзида ижтимоий тармоқда тарғиб қилиб боради. Сайт фаолияти эса телеграм, инстаграм, фейсбоок каби фаол ижтимоий тармоқларга интеграциялаштирилади. Қолаверса, кимга статистик маълумот керак бўлса, маҳалла сайти базасига киритилган рақамлардан фойдаланаверади. Маҳалла тузилмасининг иш самарадорлиги ошади. Маҳалла сайти маълумотларини кузатган ички бозор экспортёрлари ва мамлакатга ташриф буюраётган сайёҳ, инвесторлар ўзи учун қизиқарли, фойдали маҳаллани танлаш, унга билвосита ташриф буюриш имкониятига эга бўлади. Зеро, бугунги глобаллашув шароитида рекламасиз ва рақамлашмасдан туриб ҳеч бир соҳани жадал ривожлантириш, талаб ва таклифни тўғри баҳолаш, шаффофликни таъминлаш осон бўлмайди.

ЎзА мухбири Абдулазиз РУСТАМОВ суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий маҳалла тизимини халқаро доирада интеграциялаш иқтисодий самара беради