Бир қатор қонунларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан фуқаролар (оилалар)нинг маълумотларини олиш ва қайта ишлаш ҳуқуқини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан фуқароларнинг ижтимоий ёрдам ва хизматлардан фойдаланиш, ижтимоий картани расмийлаштириш тўғрисидаги аризалардаги имзоларни нотариал шаҳодатлаш талаб этилмаслиги белгиланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида биринчи ўқишда кўриб чиқилган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасида айнан шу тартиблар ўз ифодасини топмоқда.  

Йиғилишда қайд этилганидек, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига шахсларга ижтимоий картани расмийлаштириш (амал қилиш муддатини узайтириш, алмаштириш, тугатиш)да тегишли маълумотлар, шу жумладан банк сирига оид маълумотларни олиш ҳуқуқи берилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳар томонлама баҳолаш ва бу орқали давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва хизматларнинг манзиллилигини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Муҳокамаларда фракция аъзолари лойиҳадаги моддаларни такомиллаштириш бўйича бир қатор таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимоя тизими янада такомиллаштирилади