Бугунги глобаллашган, тезкор жамиятда таълим фақат билим бериш, факт ва маълумотларни етказишдан иборат бўлиши мумкинми? Бу саволга жавоб излаётган замонавий таълим тизимлари тобора кўпроқ ижтимоий-эмоционал таълим (Social-Emotional Learning – SEL) методикаларига мурожаат қилмоқда. Чунки ўқувчиларнинг руҳий ҳолати, ҳис-туйғулари, ўзини англаш даражаси ва ижтимоий муносабатлари уларнинг ўқув фаолияти ва умумий ҳаётий муваффақиятида ҳал қилувчи омилга айланмоқда.

Ижтимоий-эмоционал таълим – бу ўқувчиларнинг ўз ҳис-туйғуларини тан олиш, бошқариш, ижтимоий муҳитда ўзини тутиш, бошқаларни англаш ва ахлоқий қарорлар қабул қилишга ўргатувчи тизимли жараён.

SEL таълим методикаси орқали ўқувчиларнинг шахсий ҳис-туйғулари, кучли жиҳатлари тушунилади ва уларда стрессни бошқариш, мақсадга эришиш, хатти-ҳаракатларни назорат қилиш каби кўникмалар шакллантирилади. Қолаверса, эмпатия, яъни бошқа инсонларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш, маданиятлараро ҳурмат шаклланади. Ушбу методни қўллаш орқали, ижобий, ижтимоий алоқалар ўрнатиш, можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш, масъулиятли қарорлар қабул қилиш мумкин. 

Анъанавий таълимда ўқитувчи асосий билим берувчи сифатида кўрилади. Бироқ, болалар шунчаки билим қабул қилувчи эмас, балки ҳис қилувчи, ўз руҳий дунёсига эга шахслардир. Ўқитувчи ўқувчининг руҳий ҳолатини инобатга олиб ёндашса, бола ўзини тушунилган деб ҳис қилади ва ўрганишга қизиқиши ошади. Самарали мулоқот шаклланиши орқали ўқувчи фикрини эркин билдиради, савол беришга, муҳокамада қатнашишга тайёр бўлади. Руҳий ҳолати инобатга олинган бола синфдаги жамоага ўзини тегишли ҳис қилади ва кўпроқ фаоллик кўрсата олади. 

Эътиборсизлик, урушқоқ хатти-ҳаракатлар, эътирозларнинг аксарият қисми кўпинча руҳиятга етарлича эътибор берилмаганидан келиб чиқади. Дарснинг моҳияти фақат факт ва қоидаларни ёдлатиш эмас. Таълим – бу инсонни шакллантириш, яъни билим, маҳорат, қадриятлар ва эмоционал саводхонликни уйғун ривожлантиришдир. Ҳар бир фан орқали SEL элементларини киритиш мумкин. Масалан, тарихда муаммоларнинг келиб чиқишини ўрганиш, адабиётда ўзини-ўзи ифода этиш, биологияда соғлом одатларни ўрганиш шулар жумласидан. 

Чет эл тажрибасида ҳам SEL методи таълимда янги босқичга кўтарилганини кўришимиз мумкин. АҚШнинг кўплаб штатларида ушбу модел йўлга қўйилган. Натижада ўқувчиларнинг баҳолари, ижтимоий хулқ-атвори, ўзини англаш даражаси ошган.

Ҳиндистоннинг маркази Деҳлида эса “Happiness Curriculum” мактаб дастурига киритилган. Унда болалар ҳар куни ўз ҳис-туйғуларини англаш, уларга ном бериш, муросага келиш ҳақида дарслар ўтади. 

Қолаверса, дунё бўйича таълим тизимида энг илғор мамлакатлардан бири дея тан олинган Финляндияда ҳам SEL кундалик дарс жараёнига чуқур сингдирилган. Ўқувчилар ўз-ўзини баҳолаш, эмоционал рефлекс, жамоада қарор қабул қилиш орқали академик ва ҳаётий муваффақиятга эришмоқда.

Мамлакатимизда ҳам ушбу методни таълим тизимида қўллаш ва унинг истиқболлари бўйича Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Бир неча соҳа мутахассислари ўз маърузаларида ижтимоий-эмоционал таълим ҳақида атрофлича изоҳ беришди. 

Агар Ўзбекистонда SEL методикаси жорий этилса, академик ўсиш, дарсга қизиқиш, мустақил фикрлаш кучаяди. Имтиҳон натижалари яхшиланади. Ташвиш, депрессия ва стресс даражаси пасаяди. Болаларда ўзига ишонч ортади. Жамоада ишлаш, ўқитувчига ишонч, синфдошларга ижобий муносабат кучаяди ва энг муҳими, ўқувчилар фуқаролик масъулиятини ҳис қилувчи, лидерликка тайёр авлодга айланади.

Таълим – фақат билим беришдан иборат, деган фикр замонавий педагогик билимлар ва тажрибалар асосида чекланган. SEL методикалари ҳар бир ўқувчининг руҳий, эмоционал, социал эҳтиёжларини ҳисобга олиб ишлаш орқали таълим сифатини сезиларли даражада оширади.

Агар SEL тизимли равишда жорий этилса, Ўзбекистон учун бу янги босқич бўлиши мумкин. Биз академик кўрсаткичлар, мактаб муҳити, ёшларнинг ижтимоий салоҳияти ва психологик барқарорлигида сезиларли ўсишларга эришишимиз мумкин.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий-эмоционал таълим методи – замонавий таълимнинг ажралмас бўлаги