Жиззахда 2025 йил 25 июль куни қабул қилинган “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора‑тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони доирасида ўқув‑амалий семинар ташкил этилди.

Тадбирга Ҳисоб палатаси, Адлия вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги кўмагида котибият муҳандислари, раҳбар ўринбосарлари ҳамда масъул ходимлар, шунингдек шаҳар ва туман ҳокимликларидан масъуллар Zoom орқали онлайн қатнашдилар.

Семинар давомида давлат раҳбарининг мазкур фармони мазмун‑моҳияти ва амалий аҳамияти ҳақида слайдли маърузалар бўлиб ўтди. Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлиги мутахассислари иштирокчиларга ҳар томонлама тушунтиришлар беришди.

Анжуманда “Ijro.gov.uz” электрон тизими орқали топшириқларни кузатиш ва бажарилишини назорат қилишнинг янги механизмлари кўриб чиқилди. Жумладан, сунъий интеллект ва автоматлаштирилган таҳлил платформаларини жорий этиш масаласи алоҳида эътиборга олинди.

Таъкидланишича, бу рақамли имкониятлар давлат органлари ва ташкилотларда топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ушбу янги тизим ва механизмлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Семинар давомида иштирокчилар ижро интизомини кучайтириш борасида ўз фикр ҳамда таклифларини билдиришди, шунингдек, амалий ечим ва янги ёндашувлар бўйича мулоҳазалар баён этилди.

Тадбир сўнггида эса қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.

А. Қаюмов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижрода интизом — рақамли ёндашув ва шахсий масъулият