Пойтахтимиздаги Марказий кўргазмалар залида Бадиий академия ва қатор вазирлик, ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур ижодий лойиҳа республикамиз бўйлаб ташкил этилиб, 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили”га бағишлангани билан аҳамиятли бўлди. 

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали соҳада эришилган ютуқлар, янгиликларни тарғиб этиш, санъат мухлисларини устоз мусаввирлар ва ёш ижодкорларнинг энг яхши асарлари билан таништириш имконини берди. 

Фестивал доирасида таниқли хорижий ва маҳаллий ижодкорлар, усталарнинг сараланган асарлари асосида кўргазмалар, маҳорат дарслари, бадиий дастур намойишлари ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар, халқаро илмий конференциялар, олий ва ўрта, ихтисослашган ва умумий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш ижодкорларнинг ижодий лойиҳалари (кўргазмалар, маҳорат дарслари, либослар кўриги) намойиши ташкил этилди.

Дастурга кўра, бу йил Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида ТУРКСОЙ давлатларидан 21 нафар аёл рассомнинг “Туркий дунё аёл рассомлари” номли халқаро кўргазмаси ташкил қилинди.

[gallery-23030]

Фестивалда Жанубий Кореянинг Кемюнг университети тасвирий санъат факультети профессорлари бадиий кўргазмаси, талабаларнинг замонавий ва анъанавий либослари намойиши, саҳна чиқишлари уюштирилди.

Шунингдек, Россия рассомлари кўргазмаси, маҳорат сабоқлари, Туркия рассомлари кўргазмалари ўтказилди.

Фестиваль доирасида долзарб мавзудаги анжуманлар, маҳорат дарслари, учрашувлар, миллий либослар намойиши, ижодий тақдимотлар бўлиб ўтди. 

“Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати танлови ғолиблари аниқланди. Уларнинг ижод намуналаридан иборат кўргазма юртимиз истеъдодларга бой эканини намойиш этди. 

Хорижий иштирокчиларни юртимиз маданий мероси, тарихий осори-атиқалари билан яқиндан таништириш мақсадида Самарқанд шаҳрига бир кунлик саёҳат уюштирилди.

Фестиваль тадбирлари Бадиий академия тасарруфидаги барча кўргазма заллари – Марказий кўргазмалар зали, Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи, Тошкент фотосуратлар уйи, «Академия» галереяси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби кўргазма зали, шу билан бирга Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида ташкил этилди. 

Фестивалга Марказий кўргазмалар залида якун ясалди, турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.

Ушбу ижодий лойиҳа гўзаллик ва нафосат байрами, мулоқот майдони, маърифатга ундовчи платформа сифатида ижодкорлар ва мухлислар учун фойдали бўлгани аниқ!

Назокат Усмонова, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодкорларга илҳом, мухлисларга завқ бағишлаган фестиваль