ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугунги кунда инновацион методлардан фойдаланиш орқали таълим сифатини ошириш педагогиканинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу борада таълим соҳасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан илк бор ташкил этилган “Ижодий педагогика: таълим жараёнига замонавий ёндашув” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ҳам фикримизга асос бўла олади. Аҳамиятли жиҳати, ушбу муҳим анжуман Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабида ташкил этилди. 

Конференция аввалида меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олинди. Улар мактаб ҳовлисида республика ижод мактаблари томонидан ташкил этилган кўргазмалар билан танишдилар. Айниқса, Марғилон ижод мактаби “Кулолчилик” тўгараги аъзолари томонидан тайёрланган, жадидлар суратлари туширилган сопол товоқлар меҳмонлар эътиборини тортиб, алоҳида эътироф этилди.  

[gallery-22671]

Анжуманнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари, таниқли ижодкорлар, илмий соҳа вакиллари, ўқитувчилар ҳамда иқтидорли ўқувчилар иштирок этди.

– Конференция давомида мактаб директорлари, педагоглар, ўқувчилар ва талабаларимиз томонидан 700 дан ортиқ илмий мақолалар, тезис ва методик тавсиялар электрон манзилга келиб тушди, - дейди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосари Севара Шокирова. – Илмий қўмита аъзолари томонидан ўрганиб чиқиш натижасида 100 дан ортиқ материаллар қабул қилинди. Булар таркибида ўқувчилар ва талабаларимизнинг ўз фикр ва мулоҳазалари, илмий қарашлари билан иштирок этишлари аҳамиятлидир.

Конференция давомида мутахассисларнинг мавзу доирасидаги маърузалари тингланди, шунингдек, тренинг машғулотлари ҳам ташкил этилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодий педагогика: таълим жараёнига замонавий ёндашув