Италия молия гвардияси Сорренто мэри Массимо Коппола ва унинг ёрдамчисини 6 минг евро пора олаётган вақтида ҳибсга олди, деб хабар бермоқда “РИА Новости” нашри.

Ҳибсга олиш кеча кечқурун мэр ва унинг ишончли вакили Франческо Ди Маё ёрдами билан мактабда тушликни ташкил қилиш шартномасини ютиб олган тадбиркордан нақд пул олаётган пайтда содир бўлди. 2023-2026 йилларга мўлжалланган уч йиллик шартнома қиймати 4,5 миллион еврони ташкил қилган.

– Ҳибсга олиш шаҳар ресторанида ташкил этилган кечки овқат пайтида тадбиркорнинг шаҳар ҳокими ва унинг сафдошига суммани нақд кўринишда топшираётганида амалга оширилди, - дейилади хабарда.

Текширув давомида маълум бўлишича, худди шу тадбиркор аввалроқ Копполага маҳаллий болалар боғчасини таъмирлаш бўйича тендерда ғолиб чиққани учун 50 минг евро пора берган.

Воқеадан сўнг мэрнинг уйида тинтув ўтказилиб, 34 минг евродан ортиқ нақд пул давлат фойдасига мусодара қилинган.

С.Раҳимов, ЎзА

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италиянинг Сорренто шаҳри ҳокими порахўр бўлиб чиқди