Қозоғистонга ташриф доирасида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда IT Park Uzbekistan делегацияси “BILLZ” компанияси вакиллари билан учрашди.

“Smart Point Almaty” инновацион марказида бўлиб ўтган мулоқот давомида компаниянинг минтақадаги фаолияти ва келгуси режалари муҳокама қилинди.

“BILLZ” – чакана савдо ва бизнеслар учун рақамли бошқарув тизимларини тақдим этувчи платформа бўлиб, Ўзбекистонда асос солинган ва ҳозирда Қозоғистон бозорида ҳам муваффақиятли фаолият юритмоқда.  

Компания чакана савдо корхоналарига сотув жараёнларини автоматлаштириш, мижозлар билан ишлашни яхшилаш ва бизнес самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи илғор ечимларни тақдим этади.

Учрашув давомида “BILLZ”нинг Қозоғистондаги ютуқлари, мижозлар базасининг кенгайиши, ҳамкорлик лойиҳалари ҳамда компаниянинг халқаро бозордаги стратегияси ҳақида фикр алмашилди.

“BILLZ”нинг минтақавий муваффақияти Ўзбекистон IT-компанияларининг экспорт салоҳияти ва технологик етуклигини яна бир бор тасдиқлайди.

Шу билан бирга, делегация “Smart Point Almaty” марказида “EasyTap”, “Kwaaka”, “Sabre”, “Ioka” компаниялари билан учрашувлар ўтказди. Сессия доирасида Қозоғистон стартаплари ўз маҳсулотларини, жумладан, финтеч ечимлари, булутли платформалар ва электрон тижоратни автоматлаштириш воситаларини тақдим этдилар.

Олмаотадаги учрашувлар икки мамлакат бизнесининг қўшма технологик ташаббусларга ва янги бозорларга чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қизиқиши ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IT: Қозоғистон билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда