Ахборот технологиялари чегара билмайдиган соҳа. Шу боис, бу соҳа дунёда жуда тез ривожланмоқда. Мамлакатимизда ҳам хорижий IT-компаниялар билан ҳамкорлик орқали экспортбоп дастурлар, турли иловалар яратилмоқда.

Энг асосийси, ҳамкорлик орқали ёшлар амалий кўникмаларга эга бўлади.

IT Park Uzbekistan ва Франция-Ўзбекистон иқтисодий палатаси (CIIFO) ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми икки мамлакат учун технология ва тажриба алмашинуви орқали янги ечимлар яратишни мақсад қилди.

Меморандум имзолаш маросими IT Park Uzbekistan хизматлар экспортини ривожлантириш бўйича директори Маҳлиё Мухсинова ва CIIFO раиси Жоанна Голас иштирокида ташкил этилди. Тадбирда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси иқтисодий департаменти директори Ян Кашинский бошчилигидаги вакиллар ҳам қатнашди.

CIIFO — бу Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган мустақил нотижорат ташкилот. Палата икки мамлакат бизнес вакиллари ўртасида кўприк вазифасини ўтаб, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашади, шунингдек, саноат, технологиялар ва инновациялар соҳаларида қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.

Учрашув давомида томонлар рақамли технологиялар соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиб, келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар. Жумладан: сунъий интеллект масалалари бўйича қўшма қўмита тузиш, Франция элчисининг IT Park бош қароргоҳига ташрифини ташкил этиш, Франция ва Ўзбекистон технологик компаниялари ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Н.Раҳмонова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IT Park Uzbekistan ва Франция-Ўзбекистон иқтисодий палатаси ҳамкорлик меморандумини имзолади