ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида маданий маърифий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда таниқли шоир ва сўз усталари, санъаткорлар, профессор ва фан докторлари, актёрлар, маданият ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этди.

Дастлаб  меҳмонлар Қўқон темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди. Сўнг “Ёшлар боғи”да маданий маърифий кеча ҳамда гала концерт бўлиб ўтди. 

Байрам тадбири Учкўприк, Бувайда ва Бағдод тумани маданият марказларида ҳам давом этди. Уларда мустақилликнинг ҳар бир йили халқимиз, айниқса, ёш авлод учун катта имкониятлар эшигини очаётгани, бу ютуқларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканини таъкидланди. 

[gallery-24658]

Илм-фан, адабиёт ва санъат намоёндалари шунингдек, Бувайда туманидаги “Патилахон” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Патилахон Эргашева хонадонида меҳмон бўлиб, дилдан суҳбат қуришди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истиқлол тантанаси