Республика ҳудудларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари мунтазам давом этмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ўтказилди. “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ва “Ўзэнергоинспекция” ходимлари иштирокида амалга оширилган рейд давомида табиий газдан қонунга зид равишда фойдаланиш ҳолати фош этилди.

Туманинг “Чўлпон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Ғ.З.С.” номли паррандачилик фермер хўжалигида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи лойиҳа ҳужжатларига мос келмайдиган ностандарт ускуналардан фойдалангани, газ жиҳозлари сарфи ҳисоблагичнинг максимал қувватидан ошгани аниқланди. Шунингдек, объектда нефть маҳсулотларини қайта ишлашда қўлбола газ мосламсидан фойдаланилгани ҳам маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилди, табиий газ сарфининг ҳақиқий ҳажмлари қайта ҳисоблаб чиқилди ва 862 миллион 497 минг сўм миқдорида зарар қайд этилди. Барча ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

Зариф Комилов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчи жавобгарликка тортилди