Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчи ҳуқуқлари — адолатли бозор ва кучли жамият кафолати (+видео)

15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Истеъмолчи ҳуқуқлари — адолатли бозор ва кучли жамият кафолати” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбир истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, адолатли ва шаффоф бозор муҳитини шакллантириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланди.

Матбуот анжуманида Федерациянинг 2025 йилдаги фаолияти бўйича ҳисобот тақдим қилинди ва жорий йилда бажариладиган вазифалар белгиланди. Шунингдек, Федерация масъуллари ОАВ вакилларига истеъмолчи ҳуқуқлари, уларнинг миллий ва халқаро даражада тан олиниши, маҳсулот ва хизматлар хавфсизлиги ҳамда белгиланган стандартлар ҳақида батафсил маълумот берди.

[gallery-28087]

Таъкидланишича, сўнгги йилларда Федерацияга 138 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 94 фоизи ижобий ҳал этилди ва истеъмолчилар фойдасига 326,5 миллиард сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Шунингдек, истеъмолчилар манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида 1 минг 833 та даъво аризаси судларга киритилиб, 70,9 миллиард сўм маблағ суд орқали ундирилди, назорат органлари орқали эса 1 минг 636 та мурожаат асосида 879,8 миллион сўм зарар истеъмолчилар фойдасига қоплаб берилди.

Матбуот анжумани доирасида 15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан Федерация томонидан бир гуруҳ ходимларга “Истеъмолчи ҳуқуқи ҳимоячиси” кўкрак нишонлари топширилди.

Тадбир сўнгида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг замонавий механизмлари, рақамли платформалар орқали мурожаатларни кўриб чиқиш тизими, электрон савдо шароитида истеъмолчилар манфаатларини таъминлаш ва судгача низоларни ҳал этиш институтлари ҳақида фикр алмашилди. Журналист ва блогерларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/X3rPItKC4sU" title="Iste’molchi huquqlari — adolatli bozor va kuchli jamiyat kafolati" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, Н.Абдувоитов (видео), У.Тўхтаев (монтаж), О.Пардаев (сурат), ЎзА