ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб кенг кўламли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
[gallery-25047]
Термиз шаҳридаги Санъат саройи ҳовлисида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ташкил этилган байрам дастурлари ҳам барчага байрам кайфиятини улашди. Тадбирларда ёш истеъдодлар маҳорат намойиш этди.
Хусусан, “Турон мактаб театри” ҳамда “Иқтидор мактаб ансамбли” танловларининг туман, ҳудудий ва республика босқичларида ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоаларининг саҳнадаги бадиий чиқишлари барчада унутилмас таассурот қолдирди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА