Истанбулда юз берган охирги зилзила 2045-2075 йиллар оралиғида кутилаётган ўта даҳшатли ер силкинишидан дарак бермоқда, деди турк сейсмологи Аҳмет Эржан “РИА Новости” агентлигига.

– Чоршанба кунги табиий офат Фракия минтақасида 7-7,2 магнитудали зилзила кутилаётгани ва шунга олдиндан тайёргарлик кўриш зарурлигидан огоҳлантиришдир, – деди мутахассис. – Янги зилзила ўчоғи худди шу жойда, 7-13 километр чуқурликда уйғонади. Афсуски, замин 22 баробар кучлироқ силкиниш эҳтимоли бор. Тадқиқотим бу беқиёс фожиа 2045-2075 йиллар оралиғига тўғри келишини кўрсатяпти.

Унинг фикрича, 1999 йилдан сўнг, яъни қурилиш бўйича қатъий қоидалар қабул қилингандан кейин қурилган, мустаҳкам пойдеворда жойлашган уйлар эгалари камроқ ташвишланса бўлади.

Сейсмология профессори, Истанбул муниципалитети зилзила бўйича олимлар кенгаши аъзоси Халук Эйидўғон ҳам бу ҳудудда 7 баллдан юқори зилзила кузатилиши, ер қимирлашининг иқтисодий оқибати бутун Туркия бўйлаб сезилиши мумкинлигини истисно қилмаган.

С.Раҳимов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истанбулдаги зилзила келажакдан огоҳлантиришми?