Туркия суди Истанбул шаҳар мэри, мамлакатдаги асосий мухолифат етакчиларидан бири саналмиш Акром Имомўғлига нисбатан сиёсий жосуслик айблови бўйича янги ҳибс ордерини чиқарди, деб хабар бермоқда “Anadolu” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, Имомўғли ҳозирда коррупция иши доирасида март ойидан бери қамоқда сақланмоқда. Суднинг янги қарори эса унга нисбатан илгари сурилган айбловларга қўшимча тарзда чиқарилган.

Хабарда шаҳар мэри президентлик сайлови кампанияси учун маблағ йиғишда ноқонуний схемалардан фойдаланиш ва халқаро қўллаб-қувватлашни қўлга киритиш мақсадида жосуслик фаолияти билан шуғулланишда гумон қилинаётгани айтилади. 

– Бундай тузоқ ва бўҳтон ҳатто шайтоннинг ҳам хаёлига келмайди, - деди у панжара ортидан туриб берган баёнотида. – Бу шармандаликни сўз билан таърифлаб бўлмайди.

Экспертлар фикрича, ушбу иш Истанбул шаҳар ҳокимлигини давлат назоратига ўтказишга замин яратиши мумкин.

Суд қарорида журналист, “Tele 1” телеканали бош муҳаррири Мардон Янардағ ҳам айбланувчилар қаторида кўрсатилган. Ҳукуматни танқид қилиш билан ном чиқарган телеканал жума куни давлат томонидан мусодара қилинган эди.

Д.Ҳакимов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истанбул мэрига жосуслик айблови бўйича янги ҳибс ордери чиқарилди