Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши даражасини камайтириш ва ифлослантирувчи газларнинг белгиланган меъёрдан ортиб кетиши сабаблари, энергия ресурсларидан тартибсиз фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев, Тошкент вилояти Экология бошқармаси мутахассислари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар амалга оширилмоқда.

Ўрганишлар давомида Тошкент шаҳрига чегарадош бўлган туманлардаги иссиқхоналар фаолияти кўриб, мутахассислар тадбиркор ва иссиқхона эгаларига тегишли тушунтиришлар бериб, профилактика тадбирлари олиб борилди. 

Хусусан, Тошкент тумани “Ҳасанбой гузари” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 0,80 гектар ер майдонидаги иссиқхона ўрганилди. Унда иссиқхона қозонхонасига фильтр ўрнатилмагани аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқаро Вячеслав Дмитрий Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилди. Бундан ташқари, бошқа жойларда ҳам шу каби ҳолатлар аниқланмоқда. 

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, иссиқхоналар табиий газ, кўмир ва бошқа ёнилғи турларида ишловчи атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг алоҳида тоифасига мансуб корхоналар ҳисобланади. 

– Жойларда ўрганишлар давомида фуқароларга мунтазам зарур тавсиялар берилмоқда,  — дейди Тошкент вилояти Экология бошқармаси бўлим бошлиғи Отабек Примов. – Бироқ шунга қарамай ўзбошимчалик билан амалдаги талабларга бўйсунмаётганлар ҳам учраяпти. Ўрганишлар давомида экологик талабларга риоя қилмаган фуқаролар иссиқхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш, резина қолдиқлари ва бошқа чиқиндилардан ёқилғи сифатида фойдаланмаслик юзасидан огоҳлантирилди. 

А.Мусаев, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иссиқхоналар фаолияти назоратда