ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Пакана” маҳалла фуқаролар йиғинидаги қаровсиз ерда ташкил этилган 2 гектарли иссиқхонада Корея Республикаси тажрибаси асосида помидор етиштирилмоқда. 

Энергия тежамкор, томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган гидропоника усулидаги иссиқхонада йилига икки-уч мартагача ҳосил олиниб, салмоқли қисми экспорт қилинади.

[gallery-22890]

– “Ҳамза экспорт арт текстиль” МЧЖ қошидаги ушбу иссиқхонада 14 та доимий иш ўрни яратилган, - дейди иш бошқарувчи Баҳромжон Акрамов. –Шунингдек, кунига 10 нафар маҳаллий ёш мавсумий ишларга жалб этилади. Айни кунларда хориждан келтирилган сифатли нав ҳосили бўлган помидор пишиб етилди. Баҳорги мавсумда 70 тоннадан зиёд ҳосил олиш ва уни қўшни республикалар ҳамда Россияга экспорт қилишни режа қилганмиз. 

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иссиқхона маҳсулотлари – экспортга