"Veolia Energy Tashkent" компанияси томонидан пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турнинг дастлабки манзили Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган “Водник” қозонхонаси бўлди.

Мазкур қозонхона 1984 йилда қурилиб, ишга туширилган. Қозонхона шу мавзедаги мавжуд турар-жой биноларига хизмат кўрсатган. Вақт ўтиши билан қозонхона ускуналарини меъёрий ҳолатда сақлаш учун эксплуатацион харажатлар ошиб борган. Қолаверса, қозонхонанинг технологик ускуналари эскирган.

Ушбу қозонхонани реконструкция қилиш яхши натижа бермасди. Вазиятнинг барча жиҳатларини ҳисобга олиб, "Veolia Energy Tashkent" компанияси эски қозонхонани сақлаб қолган ҳолда ҳудудда янги қозонхона қуришга қарор қилди. Қозонхона қурилиши жараёнида лойиҳа ечимлари ишлаб чиқилиб, Европа стандартига мос насос қурилмалари ва асосий технологик ускуналар билан таъминланди.

Янги қозонхонанинг ишга тушиши бу ҳудудни ҳамда янги барпо этилган турар-жой ва маъмурий-ижтимоий аҳамиятга эга биноларни ҳам иссиқ сув билан таъминлаш имконини берди. Янги барпо этилган “Водник” қозонхонасининг қуввати 30 МВт. Қозонхона биносида 1 та резерв «ўринга» 10 МВт ҳажмли қозонхона ускунаси жойлаштирилиб, тўлиқ қувватда ишга туширилган. МИТ тизимини сув билан тўлдиришда ҳисобланган сув сарфи: 5 м3/с. Қозонларнинг ФИК 90 фоиздан 97 фоизгача ошди.

Эътиборлиси, иссиқлик энергияси маҳаллий эҳтиёжларни қисқартириш ҳисобига йилига 550 Гкалга тежалади.

Янги “Водник” қозонхонасида самарадор газ қозонлари, автоматик бошқарув тизими дизел ёнилғида ишлайди. Ускуналарнинг хизмат қилиш муддати 30 йилни ташкил этади.

Истеъмолчиларга узатиладиган иссиқлик об-ҳавога мосланади. Энг муҳими, янги «Водник» қозонхонаси ишга тушиши билан энергия ресурслари тежалади. Масалан, табиий газ сарфи 1 672 минг м3 – 22,2 фоизга, электр энергияси эса 223 минг кВт∙с – 20 фоизга, совуқ сув 280 минг м3, яъни  44,1 фоизга тежалади.  

Бугунги кунда янги “Водник” қозонхонаси 9 351 нафар аҳолига, 79 та турар-жой биносига, 14 та ижтимоий аҳамиятга эга бинога хизмат кўрсатиб келмоқда.

***

Сергелидаги иссиқлик таъминоти тизимини янгилаш шунчаки реконструкция эмас, балки ҳақиқий сифатли сакраш бўлди. Ушбу ўзгаришларнинг марказида жойлашган "Саноатэнерго" қозонхонаси эскирган инфратузилмадан энергия самарадорлиги бўйича намунали объектга айлантирилди.

"Саноатэнерго" қозонхонаси 1985 йилда қурилган ва кўп йиллар давомида Сергелининг турар-жой ҳамда саноат ҳудудларига хизмат кўрсатган. Вақт ўтиши билан объектга тушадиган юклама камайди, манба ва истеъмолчилар ўртасидаги масофа иссиқлик ташувчи йўқотишларга олиб келди. Бу эса янги ечимлар қидириш заруратини туғдирди ва айнан турар-жой массивининг ўзида замонавий қозонхона қурилди.

Бугунги кунда қозонларнинг фойдали иш коэффициенти 90 фоиздан 97 фоизгача ошди. Йилига 350 минг м³ газ ва 100 минг кВт·соат электр энергияси тежалмоқда. Қозонхонанинг ички эҳтиёжлари ва иссиқлик йўқотишлари камайди.

Пилот лойиҳа доирасида  Сергели тумани "Саноатэнерго" массивида 29 та кўп қаватли уй, 2 та бюджет ташкилоти қамраб олинди.

Иссиқ сув сифати сезиларли даражада ошди. Самарадорлик кўрсаткичларига эътибор қаратадиган бўлсак, табиий газ сарфи 21,5 фоизга, электр энергияси сарфи 41,7 фоизга, совуқ сув сарфи 39,4 фоизга камайди. Қозонхона самарадорлиги 91,6 фоизгача ошди. Иссиқлик тармоқларидаги йўқотишлар 13,1 фоизгача камайди. Ресурсларни тежаш йилига 1,9 миллиард сўмни ташкил этди.

***

Пресс-тур давомида "Veolia Energy Tashkent" компанияси Диспетчерлик ва созлаш бошқармаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдик.

Қайд этилганидек, "Veolia Energy Tashkent компанияси 2023 йил ноябрь ойида иссиқлик тизимини янада самарали бошқариш мақсадида муҳим ислоҳот ўтказди. Диспетчерлик ва созлаш хизматлари бирлаштирилиб, замонавий техника ва рақамли технологиялар билан жиҳозланган Диспетчерлик ва созлаш бошқармаси (ДСБ) ташкил этилди.

Бугунги кунда ДСБ бутун шаҳарнинг иссиқлик таъминоти тизимини 24/7 режимида кузатиб боради, мувофиқлаштиради ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Унинг асосий вазифаси – аҳолига узлуксиз ва барқарор иссиқлик етказиб беришни таъминлаш, тизимдаги йўқотишларни камайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш.

Диспетчерлик маркази доимий равишда қозонхоналар, насос станциялари ва иссиқлик тармоқларининг иш режимини кузатиб боради, сув ҳарорати ва босимини назорат қилади.

Созлаш гуруҳи эса тармоқнинг техник ҳолатини ўрганади, керакли ҳисоб-китобларни амалга ошириб, тизимни тўғри ишлаши учун созлаб боради. Махсус лаборатория иссиқлик тармоғида юзага келадиган носозликларни ер ковламасдан, замонавий ускуналар орқали аниқлайди. Барча жараёнлар рақамли тизим орқали автоматик бошқарилади. Бу эса инсон омилини камайтиради ва муаммоларга тезкор, аниқ жавоб бериш имконини яратади.

Назорат нуқталари сони 13 тадан 374 тагача оширилди. Бу орқали тармоқдаги реал ҳолат аниқ кўриниб туради. 212 та махсус техника ГПС орқали кузатилмоқда – уларнинг жойлашуви ва ҳаракати онлайн назорат қилинади. Иссиқлик тармоғининг электрон модели яратилди. У шаҳарнинг харитаси асосида қурилган ва СCАДА тизимига уланган. Мобил иловалар ишлаб чиқилди. Ходимлар бажарилган ишларни илова орқали тизимга юклаб боради. Бу иловалардан фойдаланиш учун 348 та телефон ходимларга тақдим этилган.

– Диспетчерлик ва созлаш хизмати ташкил этилгандан сўнг иссиқлик тизимини бошқариш анча осонлашди ва самарадорлик сезиларли даражада ошди, – дейди "Veolia Energy Tashkent" компанияси директор ўринбосари Севара Пардаева. – Аввалги йилларда иссиқликнинг катта қисми тармоқ орқали узатилаётганда йўқолиб кетар эди. Эндиликда, реал вақт режимидаги кузатув ва техник созлашлар туфайли иссиқлик йўқотишлари 41 фоиздан 36 фоизгача камайди.

Тежашга эришилган асосий йўналишлар натижасида 8,2 миллион куб метр техник сув тежалди. Бу катта миқдордаги иссиқлик энергиясининг сақланишига сабаб бўлди.  

***

Пресс-тур доирасида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда қайд этилишича, Тошкент шаҳрида аҳоли ва юридик, бюджет ташкилотларининг иссиқ сувдан жами қарздорлиги 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 386 миллиард 546 миллион сўмни ташкил этган.

– Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра эса иссиқ сувдан қарздорлик 353 миллиард сўмни ташкил этмоқда, – дейди "Veolia Energy Tashkent" компанияси Тошкент шаҳар иссиқлик тарқатиш бошқармаси бошлиғи Шерзод Белгибоев. – Хусусан, аҳолининг 278 миллиард сўм,  юридик шахсларнинг ҳамда  бюджет ташкилотларининг 75 миллиард сўм қарздорлиги мавжуд. 

– Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик тизимига онлайн ҳисоблагич ўрнатилади, – дейди "Veolia Energy Tashkent" компанияси директор ўринбосари Икромжон Исоқов. – Онлайн ҳисоблагич 4G  орқали компания тизимига ўзи маълумот беради. Компания ҳисобидан пойтахтлик аҳоли хонадонларига онлайн ҳисоблагич ўрнатилмоқда. Тошкент шаҳрида умумий ҳисобда 400 мингта истеъмолчи мавжуд. Уларга жами 600 мингта ҳисоблагич ўрнатилиши керак. Ҳозирги кунга қадар 11 минг 500 та онлайн ҳисоблагич ўрнатилди. Жорий йилда яна жами 75 мингта онлайн ҳисоблагич ўрнатилади. Натижада тўловларда учраётган тушунмовчиликларнинг олди олинади. Тўловлар шаффоф бўлишига хизмат қилади.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2-rpNrtH4R8" title="Veolia Energy Tashkent" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иссиқ сув ва иссиқлик тизимига онлайн ҳисоблагич ўрнатилади – "Veolia Energy Tashkent" (+видео)