Буюк Британия икки парламентарий чиқариб юборилиши муносабати билан Исроилга норозилик билдирди, деб ёзди “Irna news” нашри.

Қиролликнинг Яқин Шарқ ишлари бўйича вазири Ҳамиш Фальконер Жамоатлар палатасига берган баёнотида икки депутат – Юань Янг ва Абтисам Муҳаммад Исроилга етиб келган чоғи ҳибсга олингани, телефонлари мусодара қилингани, сўнгра асоссиз равишда мамлакатдан чиқариб юборилганини айтиб, бу ҳолатни номақбул ва ташвишли, дея баҳолади.

Ғазо секторида давом этаётган инқирозга тўхталаркан, Фальконер зўравонлик ва ўт очишни зудлик билан тўхтатиш бўйича музокарани қайта бошлаш талабини такрорлаган.

Тазйиққа учраган британиялик парламентарийлар ҳам сионистик режимнинг ҳатти-ҳаракатини нодипломатик, халқаро ҳуқуқ тамойилига зид ва танқидий овозни бостириш рамзи сифатида қоралади.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил лондонлик дипломатларни ҳайдади