Йил бошидан буён Испанияда ўрмон ёнғини қоплаган майдон 410 000 гектардан ошди. Европа ўрмон ёнғини ахборот тизими (EFFIS) янгилаган маълумотга кўра, бу 2024 йилга нисбатан қарийб ўн баробар кўп.
Бош вазир Педро Санчес аввалроқ мамлакатда айни ҳолат билан боғлиқ вазият жиддийлигича қолаётганини айтганди. “Espanol” газетаси хабар беришича, "тилсиз ёв" туфайли қатор минтақаларда минглаб одам эвакуация қилинган.
Январь ойидан июль охиригача қиролликда - асосан шимол ва ғарбда камида 252 марта яшил ҳудудга ўт кетган. Натижада 411 315 гектар майдон аланга ичида қолган.
Таққос: 2024 йил давомида 42 615 гектар жойда 219 ёнғин кузатилган. Йирик, яъни ҳар бири 500 гектардан ортиқ жойни эгаллаган ёнғинларнинг сезиларли даражадаги ўсиши қайд этилди. Жорий йил оловдан зарар кўрган майдон 2023 йилдаги кўрсаткичдан анча ошиб кетди.
С.Раҳимов, ЎзА