Қатар яшил майдонларида футбол бўйича 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида давом этаётган Жаҳон чемпионатида гуруҳ учрашувлари якунланиб, 1/32 босқичида иштирокчи жамоалар номи аниқ бўлди.
Биз учун аҳамиятлиси, қайд этилган натижаларга кўра, Ўзбекистон U17 терма жамоаси "J" гуруҳида иккинчи ўриндан ўрин олган ҳолда 14 ноябрь куни 1/32 финал босқичида Хорватия термаси билан ўйнайдиган бўлди. Агарда футболчиларимиз ушбу учрашувда ғолиб, бўлса, 18 ноябрь куни 1/16 финалда Италия ва Чехия тўқнашуви ғолибига қарши баҳс олиб боради.


Қуйида мундиалнинг 1/32 босқичидан ўрин олган барча учрашувлар билан танишасиз:
14 ноябрь:
15:30 – Замбия — Мали, Португалия — Бельгия;
16:00 – Швейцария — Миср;
16:30 – Франция — Колумбия;
17:45 – Аргентина — Мексика;
18:15 – Ирландия — Канада;
18:45 – АҚШ — Марокаш, Бразилия — Парагвай.
15 ноябрь:
15:30 – Сенегал — Уганда, Жанубий Корея — Англия;
16:00 – Италия — Чехия;
16:30 – Япония — Жанубий Африка;
17:45 – Германия — Буркина-Фасо;
18:15 – Венесуэла — КХДР;
18:45 – Австрия — Тунис, Хорватия — Ўзбекистон
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА