Жиззах вилоятида Ислом цивилизацияси музейини бойитиш ва тегишли илмий ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ишлари изчил давом этмоқда.

Шу мақсадда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Абдували Пардаев, Жиззах вилояти ҳокимлиги котибият мудири Диёр Қўлдошев, ҳокимлик мутахассиси Шаҳриёр Қиличев ҳамда бошқа масъуллар иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят учун белгиланган 7 та илмий ва инновацион лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.  

Шунингдек, 5 нафар етук олим ва мутахассислардан иборат Ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилди.

Мулоқот давомида Жиззах вилоятида яшаб ўтган тарихий шахслар ва қаҳрамонлар рўйхати умумлаштирилиб, музей фондини бойитиш йўналишидаги амалий ҳаракатлар мувофиқлаштирилди.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом цивилизацияси музейини бойитиш ишлари Жиззахда ҳам фаол кетмоқда