Бугун, 12 ноябрь эрта тонгда Саудия Арабистонида давом этаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятга эришган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тантанали тарзда кутиб олинди.

Ислом бирдамлиги ўйинларининг уч кунлик беллашувларида уч марта Ватанимиз мадҳиясини янгратиб, ўн бир марта байроғимизни Ар-Риёд спорт майдонлари узра юксалтирган маҳоратли дзюдочиларимизнинг 32 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллагани халқаро дзюдо оламида эътиборли воқелик бўлди.

Ҳамюртларимиз яккалик баҳсларда 10 та медалга эгалик қилган бўлса, аралаш жамоавий баҳсларда кумуш медалларни қўлга киритди. Бу билан дзюдочиларимиз Ўзбекистон спорт делегациясининг умумий муваффақиятига муносиб улуш қўшди.

Кутиб олиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар, мураббийлар Ар-Риёдда тўпланган тажриба келгусида ўтадиган нуфузли турнир ва чемпионатлар олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаганини эътироф этди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом бирдамлиги ўйинларида зафар қучган дзюдочиларимиз тантанали кутиб олинди