Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси учун қабул қилинган фармон ва қарорлар асосида Тахиатош туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилда фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида жорий этилган “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу тажрибалар асосида 2024 йилда туманда жами 2 минг 844 нафар, жумладан, “Сайхунобод” тажрибаси бўйича 472 нафар, “Уйчи” тажрибаси бўйича 2  минг 14 нафар, “Зарбдор” тажрибаси бўйича 18 нафар, “Ғиждувон” тажрибаси бўйича 125 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. 

“Маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан ҳар бир ҳудудда уйма-уй юриб хатлов ўтказилиб, ҳар бир хонадонни ўрганиш натижасида 2 минг 735 нафар фуқаро иш билан банд бўлди. 1 минг 180 нафардан ортиғи ўзини ўзи банд қилди. Бунда фуқаролар товуқ, қуён боқиш, томорқа билан шуғулланиш орқали оиласига қўшимча даромад киритмоқда.

[gallery-22264]

Бугунги кунга 320 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Туманда фуқароларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида тумандаги 14 маҳаллага 7 миллиард сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан йўллар, ичимлик суви, тунги ёритиш чироқлари, пиёдалар йўлаги ва бошқа фуқароларнинг кундалик ҳаётида муаммога айланиб турган масалалар бартараф этилди.

Ҳар бир соҳада инвестиция лойиҳалари бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 сентябрдаги “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 44,6 миллиард сўмлик 9 объектда қурилиш ишлари бошланди. Инвестиция лойиҳаси асосида жорий йилда янги қурилган 2 та объект фойдаланишга топширилмоқда. “Кенегес” овул фуқаролар йиғинида 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят ишлар бўйича туман суди биноси фойдаланишга топширилди. Туманда давлат аҳамиятидаги, маҳаллий ва ички йўллар 472 километр бўлиб, 2017-2023 йилларда 31 километри асфальтланди. 175 километр, шундан, 2024 йилда 3,1 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 22 километр йўлга қум-тош аралашмасини ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Туманда хизмат кўрсатиш соҳасида 291,4 миллиард сўмлик хизмат кўрсатилган бўлса, қурилишда ҳам сўнгги 11 ойда 237 миллиард сўмлик ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Бундан ташқари, Президентимиз томонидан фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси учун қабул қилинган фармон ва қарорлар натижасида фуқароларни узоқ вақтдан бери қийнаб келаётган муаммоларига ечим топилди. Туманда 459 нафар фуқаронинг уй-жойига кадастр ҳужжати берилди, 500 нафардан зиёд фуқаронинг уй–жойининг том қисми шифер қопламаси билан ёпилди.

Наврўз умумхалқ байрами арафасида оммавий ахборот воситалари вакиллари туманда бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

2025 йил декабрь ойида Тахиатош тумани спорт мактаби 1-базасида Ташаббусли бюджет жамғармаси ҳисобидан капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди. Айни пайтда филиалда 460 нафардан ортиқ ёш спорт билан мунтазам шуғулланади. Бу ерда жиу-житсу спорт туридан таниқли мураббийлар Жасур Тожибоев, Оринбой Оразимбетов, Замир Қурбонбоев, Худайберген Наврўзбоев, Бегзод Жоллибоев, шунингдек, кураш спорт туридан Расул Ҳайтеков ҳамда Жасмина Азатова ёшларга спорт сирларини ўргатиб келмоқда. 

“Обод макон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Махсуд Ҳайтбоевнинг оиласи гулчилик билан шуғулланади. Иссиқхона қуриш ва гулчилик билан шуғулланиб, ўзини ўзи банд қилиш мақсадида “Халқ банки”дан 33 миллион сўм миқдорида кредит олди. Бугунги кунда хонадон томорқасида атиргулнинг бир неча турини етиштирилади. Шунингдек, иссиқхонада лимон, хурмо каби мевали дарахтлар ўстирилмоқда.

Кейинги манзил “Нурли келажак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 90 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Мазкур болалар боғчасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 сентябрдаги “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 2024 йилнинг ноябрь ойида қурилиш ишлари бошланган эди. Ушбу иншоот қурилишини жорий йилнинг ноябр ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Туманда болаларни боғчаларга қамраб олиш 76 фоизга етди. Бугунги кунда 18 та давлат, 5 та хусусий шериклик асосидаги, 13 та оилавий болалар боғчаси, 22 та умумтаълим мактаби, 1 та ихтисослаштирилган мактаб фаолият олиб бормоқда. Инвестиция лойиҳалари асосида туманда янги мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари қурилиши ишлари амалга оширилмоқда.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Найманкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Кетмончи бобо” қабристонида ободонлаштириш ишлари ташкиллаштирилган. Ушбу ишлар давомида қабристон атрофи тозаланиб, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида турли мевали кўчатлар экилмоқда. 

Туман ҳудудида қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислоҳотлар аҳоли манфаатига хизмат қилмоқда