Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи, 1-тоифасига киритилган ишсиз хотин-қизларга амалий ёрдам бериш бўйича муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда.

Гулистон шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида ташкил этилган Бўш иш ўринлари ярмаркаси аёлларга ишга жойлашиш имконини берди.

Шу куннинг ўзида 86 нафар аёл “Бетлис текстил”, “Стелла мода”, “Есме нур”, “Зукко чеварлари” каби корхоналарга ишга жойлаштирилди.

Тадбир иштирокчилари Касбий кўникмалар маркази фаолияти билан танишиш орқали бу ерда касб ва ҳунарларни ўрганиш учун барча имкониятлар яратилганини билиб олдилар. Уларга корхоналардаги шарт-шароитлар, иш ҳақи ва имтиёзлар ҳақида батафсил  маълумот тақдим этилди. 56 нафар талабгорга ўзлари ёқтирган касб-ҳунарларни ўрганиш имконияти яратилди. Шунингдек, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган аёлларга зарур тавсия ва йўл-йўриқлар берилди.

Ғулом  Примов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланмоқда