Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан жорий йилнинг 7 ойи давомида барча ишлаб чиқариш прогнозларининг бажарилиши таъминланди.

Жумладан, товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш 116,1 фоизга бажарилди. Мис хом ашёсини қайта ишлаш бўйича 100,9 фоизли ўсиш суръатига эришилди. Концентратда мис бўйича режа 105,7 фоизга адо этилди. 

Ушбу йўналишдаги вазифаларнинг бажарилишида Мис бойитиш ҳамда 2-Мис бойитиш фабрикаси меҳнат жамоаларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Комбинатнинг асосий маҳсулоти бўлган мис катоди ишлаб чиқариш вазифаси 100,5 фоизга уддаланган. Бундан ташқари, Сурхон воҳасида фаолият юритиб келаётган Хондиза кон бошқармаси меҳнат жамоаси томонидан полиметалл маъданларни қазиб олиш(100 фоиз), уларни қайта ишлаш(100,5 фоиз), рух концентратида рух(101,2 фоиз) каби режаларнинг бажарилиши таъминланди. 

Шунингдек, Ангрен кон бошқармаси, Чодак кон бошқармаси, Ковулди кони каби таркибий бўлинмалари томонидан олтин таркибли маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, концентрат таркибида олтин ва кумуш прогнозлари бажарилишига эришилган. 

А.Мусаев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари сарҳисоб қилинди