Яқинда судга Б.Т. даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “O’ZBEKSIRK” ДМда 20 йилдан буён ишлаб келаётганини, ўз ҳисобидан 3 ойлик таътил олмоқчи бўлганини, лекин жавобгар 2 ойдан сўнг огоҳлантирмасдан у билан тузилган меҳнат шартномани бекор қилганини баён қилди.

Иш берувчининг мазкур буйруғидан норози бўлиб,  вазирликка мурожаат қилганини, улар эса  судга мурожаат қилиш тушунтирилганини билдирди.  

Шу сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш ва ишдан бўшатишда қонунчилик талабларига риоя қилинмаганини баён қилиб, суддан жавобгар “O’ZBEKSIRK” ДМнинг 2024 йил 25 сентябрдаги  буйруғини ғайриқонуний, деб топиб, бекор қилишни, ишга тиклаш ва мажбурий ишда бўлмаган кунлар учун иш ҳақи ундиришни сўраган. 

Дастлабки суд мажлисида сўралган даъвогар Б.Т. даъво аризани тўлиқ қувватлаб, ноқонуний ишдан бўшатганини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. 

Суд мажлисида сўралган жавобгарнинг ишончли вакили даъво аризани тан олмасдан,  ўз тушунтиришида даъвогар ўз ҳисобидан таътил олиш масаласида мурожаат қилиб, муассаса директори томонидан розилик берилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан таътилга чиқиб кетганлигини билдирди. Сабабсиз ишга келмагани сабабли манеж бошлиғи тақдимномасига асосан у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласи касаба уюшмаси қўмитасининг йиғилишида даъвогар иштирокисиз кўриб чиқилган ва розилик берилган. 

Иш бўйича учинчи шахс сифатида жалб қилинган “O’ZBEKSIRK” ДМ директори  суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинганига қарамасдан, келмагани ва ишни иштирокисиз кўриш тўғрисида аризани тақдим этмагани боис, суд ишни ФПКнинг 220-моддасига асосан учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.   

Дастлабки суд мажлисида сўралган учинчи шахс сифатида жалб қилинган  П.О. ўз тушунтиришида касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланганини, даъвогар Б.Т.га таътилни тўлиқ расмийлаштириб кетишини тушунтирганини, лекин даъвогар ўзбошимчалик билан кетиб қолганини маълум қилди.   

Суд тарафларнинг баёнотини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келди. 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасига асосан меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишувдир. Унга мувофиқ, ходим иш берувчининг манфаатини кўзлаб, белгиланган вазифани  бажариши, ички меҳнат қоидаларига риоя этиш мажбурияти белгиланган. Иш берувчи эса ходимга шартлашилган меҳнат вазифаси бўйича иш бериш, ходимга иш ҳақини ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаш, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва ушбу келишувда назарда тутилган меҳнат шароитларини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.   

Аниқланишича, Б.Т. интизомий жавобгарликка тортилмаган.  

2024 йил 23 июлдан даъвогар Б.Т. ишга келмагани ва хизмат вазифаларини бажармагани сабабли, манеж инспектори томонидан муассаса раҳбариятига санаси кўрсатилмаган билдирги берилган.  

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 165-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида иш берувчи ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида камида уч кун олдин муддатда ёзма шаклда (имзо қўйдириб) огоҳлантириши шартлиги назарда тутилган. 

Бироқ  жавобгар “O’ZBEKSIRK” ДМ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан даъвогар Б.Т. тегишли тартибда хабардор қилинмаган. Унинг иштироки таъминланмасдан, қўмита аъзолари ва ходимлар иштирокида 2024 йил 23 сентябрда ўтказилган йиғилишда ходимлар томонидан меҳнат интизоми бузилган.   

Жавобгар “O’ZBEKSIRK” ДМнинг 2024 йил 25 сентябрдаги  Б.Т. билан меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 161-моддаси иккинчи қисмининг 5-бандига асосан, яъни ички меҳнат тартиби қоидаларини қўпол равишда бузганлиги (2024 йил 23 июлдан буён ишга сабабсиз келмагани, хизмат вазифаларини бажармагани) сабабли 2024 йил  25 сентябрдан бекор қилинган.   

Шу сабабли даъвогар меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқдан норози бўлиб, судга  даъво ариза билан мурожаат қилган.  

Амалдаги тартибга   кўра, ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари оқибатида меҳнат шартномасини бекор қилишда иш берувчи  меҳнат муносабатлари тугатилиши ҳақида ходимни камида уч кун олдин огоҳлантириши ёки мутаносиб пуллик компенсация тўлаб бериши кўрсатилган. 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 72-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. 

Суд даъвогар Б.Т. талабларини муҳокама қилди. Мазкур вазиятда даъвогарни иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилинмаган. Жавобгар вакили тақдим қилган ходимни ички меҳнат тартиби қоидаларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатлар мақбул далиллар ҳисобланмаслигини, ноқонуний ишдан бўшатилиши оқибатида даъвогар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлигини инобатга олди. Бундай ҳолатда даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгарнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғини ғайриқонуний деб топиб, бекор қилишни, даъвогарни ишга тиклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2024 йил 25 сентябрдан 2025 йил 4 апрель куни даврига мажбурий ишга келмаган кунлар учун 23.949.993 сўм иш ҳақи ундиришни, қарорнинг ишга тиклаш ва иш ҳақи ундиришга оид қисмларини дарҳол ижрога қаратишни лозим топди.   

Суд қарори билан даъвогар  Б.Т.нинг жавобгар “O’ZBEKSIRK” давлат муассасасига нисбатан буйруғини ғайриқонуний деб топиб, бекор қилиш, ишга тиклаш ва мажбурий ишга келмаган кунлар учун иш ҳақи ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилди.   

Жавобгар ҳисобидан даъвогар Б.Т.нинг фойдасига  23.949.993 сўм иш ҳақи ундирилиши белгиланди.   

Дилноза Шоматова,

Фуқаролик ишлари бўйича

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси.

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишдан бўшатилган ходимнинг даъвоси қаноатлантирилди