Ироқнинг марказий ва жанубий қисмини қамраб олган қум бўрони оқибатида 1000 дан ортиқ одам нафас олиш тизими билан боғлиқ муаммога дуч келди, дея хабар берган BBC.

Интернетда тарқалган тасвирларда қуюқ тўқ сариқ туман билан қопланган манзарани кўриш мумкин. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари электр энергияси узилгани, қатор ҳудудларда парвозлар тўхтатилганини маълум қилди.

Ироқда чанг бўрони тез-тез учраб туради. Экспертлар иқлим ўзгариши туфайли охирги пайт бундай ҳолат кўпайганига эътибор қаратган.

Ироқ атроф-муҳит вазирлиги мамлакатда яна “чангли кунлар” бўлишидан огоҳлантирди.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш расмийси Мутанна музофотидаги касалхоналарда 700 га яқин бўғилиш ҳолати қайд этилганини билдирган. Нажафда 250, Диванияда 322, Зиқар ва Басра вилоятларида 530 киши нафас олишга қийналиб, шифохонага мурожаат қилган.

Мунтазам қум бўрони ва сув танқислигига дуч келадиган Ироқ БМТ томонидан иқлим ўзгаришига нисбатан энг заиф беш мамлакатдан бири сифатида тан олинган.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ироқни қум бўрони қоплади