Бугун Ироқда миллий парламент сайловларига старт берилди. Таъкидланишича, 329 депутатлик ўрни учун 7754 номзод курашмоқда.

Сайлов жараёнини БМТ ва Араб давлатлари лигасидан келган 300 дан зиёд халқаро кузатувчи назорат қилмоқда.

“DW” нашрининг ёзишича, мамлакат бўйлаб 21 миллиондан ортиқ сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга.
Дастлабки натижалар сайлов участкалари ёпилгандан кейин бир сутка ичида эълон қилинади. Шундан сўнг, янги ҳукуматни шакллантириш жараёни бошланади. Мазкур жараён бир неча ҳафта ёки ойларга чўзилиши мумкин.

Экспертлар фикрича, сайловлар Ироқдаги сиёсий барқарорликка эришиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. 

Мамлакатдаги сиёсий муҳит ҳали ҳам узоқ йиллар давом этган уруш ва кескинлик оқибатларидан тўлиқ тикланмаган. Таҳлилларга кўра, сайлов натижалари Ироқда этник ва диний манфаатлар мувозанати ҳамда минтақадаги умумий вазиятга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Д.Ҳакимов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ироқда парламент сайловлари бошланди