Пойтахтимизда “Ўзбекистон, Озарбайжон ва Европа: умумий тараққиёт йўлида ҳамкорлик” мавзусида юқори даражали учрашув бўлиб ўтди.

ЎзА мухбири анжуманда иштирокчилари – маҳаллий ва хорижий делегатлар фикрларини ёзиб олди.

Мария Фернанда Эспиноса, БМТ Бош Ассамблеяси 73-сессияси раиси, Эквадорнинг собиқ (2017-2018 йиллар) ташқи ишлар ва мудофаа вазири:

– Дунёмиз мисли кўрилмаган муаммолар, фавқулодда вазиятларга дуч келган бир пайт биз Ўзбекистонда йиғилдик. Яқинда эълон қилинган 2025 йилги “Барқарор ривожланиш мақсадлари” ҳисоботига кўра, БРМнинг фақат бир қисми тўғри йўналишда, 48 фоизи жуда секин ҳаракатланмоқда, айрим соҳаларда сустлашиш кузатиляпти. Бу глобал ривожланиш билан боғлиқ фавқулодда ҳолатни ифодалайди.

Статистика ер юзидаги 800 миллиондан ортиқ одам ўта қашшоқлик ва очлик қамалида қолган. 2024 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлди, 120 миллиондан кўп одам, асосан, иқлим ўзгариши туфайли ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

Бу рақамлар шунчаки маълумот эмас, балки шошилинч ҳаракатга, бирдамлик, прагматик шериклик ва хавфли тенденцияларни бекор қиладиган, 2030 йилги кун тартибидаги ваъдаларни амалга оширадиган шошилинч жамоавий саъй-ҳаракатга чақириқдир.

Айрим минтақалардаги доимий тенгсизлик туфайли инсон салоҳияти чекланиши давом этяпти. Шунинг учун ҳам ижтимоий хавфсизлик тармоғини инклюзив ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. Паст ва ўрта даромадли мамлакатларда қарзга хизмат кўрсатиш харажати рекорд даражадаги 1,4 триллионга етди ва бу бизнинг глобал жануб мамлакатларимизда барқарор ривожланиш учун зарур бўлган ресурсларни сиқиб чиқарди.

Айтиш жоиз, минтақавий ва кўп томонлама ҳамкорликка эҳтиёж бисёр. Ҳеч бир давлат ёки муассаса мураккаб муаммоларга алоҳида жавоб бера олмайди.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг Евросиёдаги ўзгаришлар кўприги сифатида шаклланаётган етакчилиги эътирофга лойиқ. Республика Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида маданиятлар ва давлатлар ўртасидаги боғловчи бўғин сифатида тобора кучаймоқда. Бу миллий ислоҳот, стратегик қараш ва халқаро ҳамкорлик узоқ муддатли таъсир кўрсатиш учун қандай бирлашиш мумкинлиги ифодасидир.

“Ўрта йўлак” ташаббуси боғланиш парадигмасини ўзгартиради, энергия хавфсизлигини оширади, савдони диверсификация қилади ва минтақадаги миллионлаб одамлар учун янги имкониятлар эшигини очади. Сўнгги икки йил давомида ушбу кун тартиби Европа Иттифоқи ва халқаро институтлар томонидан қўллаб-қувватланиб, барқарор алоқани ривожлантириш учун улкан ресурслар ажратилмоқда.

Тошкентдаги олий даражали учрашув келгуси йиллар учун ҳамкорликнинг ишчи векторини белгилаб беради. Марказий Осиёнинг Шарқ ва Ғарб ўртасидаги стратегик, транспорт, логистика ва энергетика хаби сифатидаги ролини мустаҳкамлайди ҳамда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Европа ўртасидаги шерикликнинг беқиёс салоҳиятини юзага чиқаради.

Баҳромжон Сотиболдиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи:

– Ўзбекистон охирги йилларда олиб бораётган, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги ташаббускорона, конструктив ташқи сиёсат, илғор тамойилларга асосланган принципиал танланган йўл шаксиз ўз самарасини бермоқда. Айниқса, халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётган Марказий Осиёдаги яхши қўшничилик, ўзаро биродарлик, бир-бирини англаш ва прагматик, дўстона сиёсат юритиш натижасида ҳозир минтақада юзага келган барқарорлик ҳолати дунёнинг бошқа минтақалари ва давлатлари эътиборини жалб қиляпти.

Хусусан, охирги йилларда Ўзбекистон – Озарбайжон муносабати иттифоқчилик даражасига чиққани, давлатларимиз етакчилари ўртасида шаклланган мустаҳкам дўстлик, минтақани ўзаро боғлаш юзасидан олиб борилаётган изчил, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида ўзаро алоқалар ўта жадаллик билан, тизимли равишда ривожланаётганига гувоҳмиз.

Тошкент форумида иштирок этаётган халқаро экспертлар фикрига эътибор берсак, Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчиларининг икки минтақадаги барқарорликни, ўзаро иқтисодий, сиёсий, маданий алоқаларни янада чуқурлаштиришга астойдил интилиши ҳозир дунёда кузатилаётган глобал беқарорлик, бир-бирини англамаслик ёки фикрларни инобатга олмаслик туфайли халқаро ҳуқуқ тамойили поймол қилинаётган бир пайтда, давлатлар ёки минтақалар аро муносабатнинг ибратли кўриниши сифатида баҳоланаётганини англаб етамиз. Бу барчамизни жуда қувонтиради, албатта.

Ватанимиз ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда нафақат миллий, балки минтақадаги қолган мамлакатларнинг ҳам манфаатини инобатга олган ҳолда ҳаракат қиляпти. Маълумки, минтақамиздаги кўпгина давлатлар денгизга чиқиш имконига эга эмас. Шу боис энди муқобил савдо тизими ва ишлаб чиқарилган маҳсулотни денгиз портларига олиб чиқишнинг қисқа, мақбул йўлларини танлаш сиёсати олиб боряпмиз. Диверсификация натижасида Бокунинг транзит имкониятидан кенг фойдаланган ҳолда, биз Озарбайжон орқали Кавказга, Қора денгиз орқали Европага чиқиш имкониятини қидиряпмиз.

Албатта, Озарбайжон томони бу интилишларимизни қўллаб-қувватлаган ҳолда, ўз инфратузилмаси, транспорт имкониятидан фойдаланишимиз учун кенг имконият яратяпти. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳам ушбу қардош ўлка сармоясини юртимиз иқтисодиётига кенг жалб қилмоқда. Ёки Озарбайжондаги ҳозирги тикланиш жараёнида Ўзбекистон фаол иштирок этаётгани ўзаро алмашинув ва ҳамкорлигимизни ривожлантиришга сезиларли ижобий туртки беряпти.

Қолаверса, савдо-сотиқ ўсиши, иқтисодий ҳамкорлик ривожланишидан нафақат халқларимиз, балки икки минтақа манфаати ҳам назарда тутилган.

Ў.Алимов тайёрлади.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодий ва геостратегик шериклик учун янги имкониятлар очилмоқда