АОКАда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.

Қайд этилишича, Иқтидорли болалар республика олимпиадаси ўқувчиларнинг STEM фанларига бўлган қизиқишларини ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Шунингдек, олимпиада орқали давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликларнинг амалиётдаги самарадорлигини таҳлил қилиш, ўқувчиларда фанларга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда уларни келажакдаги касб танловига онгли ёндашишга кўмаклашиш кўзда тутилган.

Олимпиада математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича ўтказилмоқда. Математика фани 2-синфдан бошлаб барча синф ўқувчиларини қамраб олса, физика ва информатика фанлари 9–11-синф ҳамда 1–2-босқичдаги бошланғич профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилар учун мўлжалланган. Барча фанлар бўйича тестлар ўзбек ва рус тилларида ташкил этилмоқда.

Бугунги кунга қадар олимпиадага 227 минг 730 нафар ўқувчи рўйхатдан ўтган. Шундан 192 минг нафар математикадан, 19 минг нафар физикадан, 16 минг нафар ўқувчи информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича рўйхатдан ўтган. Ҳудудлар кесимида эса энг кўп иштирокчилар Фарғона, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан рўйхатдан ўтган бўлса, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида бу кўрсаткич нисбатан кам.

Олимпиада уч босқичда ўтказилмоқда. Биринчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида 1–7 апрель кунлари онлайн шаклда ташкил этилди. Ҳозирда туман босқичида ўқувчилар қайд этган натижалар бўйича маълумотлар баҳоланиб, таҳлил қилинмоқда, тез орада барча иштирок этган ўқувчиларнинг натижалари testbor.uz тизимида эълон қилинади. 9-10-11-синфлар учун олимпиадада рўйхатдан ўтган, бироқ турли сабабларга кўра қатнаша олмаган ўқувчилардан яна имтиҳон ташкил этиш бўйича келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда 10-17 апрель кунлари testbor.uz платформасида туман босқичи имтиҳонларини онлайн тарзда топширишларига имконият берилади. 

Иккинчи босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида 13–20 май кунлари онлайн форматда ўтказилади. Учинчи босқич – 16 июнь куни бўлиб ўтади. 2–9-синф ўқувчилари учун якуний босқич кузатув камералари остида онлайн тарзда ўтказилади. 10–11-синф ўқувчилари учун эса Республика босқичи Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида офлайн шаклда амалга оширилади. Иштирокчилар ҳақидаги барча маълумотлар testbor.uz электрон платформасида юритилади. 

Олимпиада ғолиблари муносиб тақдирланади. 2–9-синф ўқувчилари учун пул мукофотлари ажратилади. 10–11-синф ўқувчилари ўртасидаги ғолиб ва совриндорларга эса ноутбук, планшет, мобил телефонлар, ақлли соатлар ва қулоқчинлар тақдим этилади. Хусусан, математика, физика ёки информатика фанларидан энг кўп ва энг тез ечимларни тақдим этган ўқувчига замонавий iPhone 16 смартфони совға қилинади. Бундан ташқари, 10–11-синф ва 1–2-босқич ўқувчилари орасидан энг юқори натижаларни қайд этган 18 нафар иштирокчи Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва АКИТА университетларига имтиҳонсиз ва 100 фоиз грант асосида ўқишга қабул қилинади. 

Шунингдек, олимпиадада фаоллик кўрсатган, юқори натижаларни қайд этган таълим муассасаси жамоасига махсус бош соврин – “BYD Chazor” автомобили топширилади. Ўз фан йўналишида ТОП-10 натижа қайд этган ўқувчиларни тайёрлаган ўқитувчиларга ҳам алоҳида ташаккурномалар берилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтидорли болалар республика олимпиадаси қай тартибда ўтказилади?