Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш, ўз иқтидор ва салоҳиятини тўлақонли намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Жумладан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти танлови ҳам 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган кўплаб иқтидор соҳибаларини юзага чиқармоқда. 

Жорий йилда вилоятда мазкур танлов номзодларини саралаш бўйича туман ва шаҳар босқичларида 450 нафардан зиёд иқтидорли қиз қатнашган бўлса, вилоят босқичида адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият, спорт ва жамоатчилик фаолияти йўналишлари бўйича 113 нафар иқтидор соҳибаси ўз имкониятини синовдан ўтказди. 

[gallery-14890]

– Зулфияхоним издошлари қаторидан жой олиш юртимиздаги ҳар бир қизнинг орзуси, ҳар бир қиз ўз ютуқлари билан ана шу номга сазовор бўлиш учун ҳаракат қилади, – дейди танловнинг жамоатчилик йўналиши иштирокчиси Насибахон Ибрагимова. – Танловда бир неча йилдан буён иштирок этаман. Имкониятларимни яна бир бор синовдан ўтказдим. Иқтидорли қизлар кўп, лекин ижоди, фаолияти энг муносиб бўлган иштирокчиларгина танловнинг кейинги босқичига йўлланма олади. 

Якуний натижаларига кўра, йўналишлар бўйича энг яхши натижаларга эришган иқтидорли қизлар танловнинг мамлакат саралаш босқичида қатнашиш учун тавсия этилди. 

Танлов доирасида иқтидорли қизлар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари, амалий ва тасвирий санъат намуналари кўргазмалари ташкил этилди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтидор соҳибалари сараланди