Муносабат

Юртимизда олиб борилаётган жадал ислоҳотлар туфайли қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаси саноатлашмоқда. Аммо эътибор қилишимиз муҳим бўлган жиҳат шуки, хоҳлаймизми-йўқми, асосий тирикчилик аграр секторга тўғри келиши ортидан иқлим ўзгариши масаласи ҳам долзарб бўлиб бормоқда.

2024 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор ва унинг қабул қилинишига сабаб бўлувчи омиллар хусусида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ходими, эксперт Шерзод ҚУРБОНОВнинг таҳлилларига қизиқдик.

– Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, Марказий Осиёнинг 20 фоиздан ортиқ ҳудуди яроқсиз ҳолга келиб қолган, –  дейди Шерзод Қурбонов. – Жорий йил 12 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари ана шу масалага алоҳида эътибор қаратди. Қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш, унумдорликни ошириш, таннархни камайтириш, сувни тежаш каби галдаги вазифалар белгиланди. Унинг ортидан 13 февралда “Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2024-2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан, тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга (хусусан, кластерларга) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади.

“Чангда қолган гул”

БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конвенцияси (UNCCD) маълумотларига кўра, ҳозир йилига икки миллиард тонна чанг ва қум атмосферага тарқалмоқда. Бунинг асосий сабаби, фақат иқлим ўзгаришлари оқибатлари эмас. Инсон иштироки бунда кўп эмас, оз эмас, 25 фоиздан ортиқни ташкил этади. Дунёда атмосферага чанг кўтарилиши бўйича Саҳройи Кабир минтақасига тенг келадигани йўқ. Ундан кейинги ўринда турадиган Марказий Осиё ва Хитойдан кўтариладиган чанг умумий миқдорнинг тахминан 20 фоизини ташкил қилади. Орол фожиаси туфайли бугун Ўзбекистон ҳудудидан кўтарилаётган қум ва чанг тўзони дунёга тарқаляпти.

Ҳукумат томонидан иқлим ўзгаришларига қарши кўрилаётган чоралар баробарида сувни тежаш, ирригация тизимларини ислоҳ қилиш, ердан фойдаланиш маданиятини ошириш, муаммони ҳал қилишга ажратилаётган маблағларнинг талон-торож қилинишига йўл қўймаслик, яшил энергиядан фойдаланишга ўтиш каби масалалар кун тартибида турибди.

Ана шундай бир ҳолатда Президентимиз ер ва сув ресурслари чекланган шароитда янгича ишлаб, маҳсулотни кўпайтириш, соҳага саноат муҳитини олиб кириш зарурлигини таъкидлади. Мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш мақсадида аввал ажратилган 200 минг гектарга қўшимча яна 60 минг гектар ерни аҳолига тарқатиш ва деҳқонларга 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит бериш белгиланди. Бу, ўз навбатида,  1,5 миллион тонна қўшимча маҳсулот олиниши ва экспортнинг яна 200 миллион долларга ошиши прогнозини беради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур ажратилаётган ерларга асосан ёшларни жалб қилиш, керак бўлса, уларни деҳқончиликка ўқитиш орқали юқори ҳосил олинадиган яхши, даромадбоп экинлар экишни ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Нима қилган бўлардингиз?

Тасаввур қилиб кўринг, қишлоқ жойдасиз, борингки, чекка овулда. У ерда на саноат корхоналари бор, на тайёр маиший хизмат кўрсатиш ячейкалари. Боз устига, оилангиз, қора кўзларингиз қора қозон қайнаб тўқ ва фаровон яшаш учун кўз тикиб ўтирибди. Шунда нима қилган бўлардингиз? Чет элга кетишми, йўқ ҳамма ҳам чет элга кетавермайди. Шу ерда, оиласи бағрида ҳаёт кечиришга ҳаракат қилади.

Буни ҳаёт дейдилар, шундай оилалар, инсонлар бор, улар аҳолининг камбағал қатлами, дейилади. Иш билан банд бўлмаган оилалар оғир ижтимоий шароитдан чиқиши қийин. Гўё лойга ботган одамга чиқиб кетиш учун бир туртки керакдек.

Сўнгги етти йилда давлатимиз раҳбарининг халқ манфаатлари, аҳоли турмуш даражасини оширишни кўзлаб олиб бораётган кенг кўламли инвестицион ва инновацион ислоҳотлари сабабли юқоридан қуйига тушиб "хонадонбай", "маҳаллабай" ишлаш мактабига асос солинди. Натижада камбағалликдан қутулиш давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланиб, синовдан ўтган камбағалликни қисқартириш дастурлари ҳаётга кенг татбиқ қилинмоқда.

Аҳолининг мазкур қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитлар асосида деҳқончилик, паррандачилик, эчкичилик, балиқчилик, қуёнчилик ва чорвачилик қилиш учун кредитлар ажратилди. Сир эмаски, ҳеч ердан нажот тополмай камбағалликка кўниб ўтирган хонадонлар учун бу ислоҳотлар қўл келиб, улар аста жонлана бошлади. Ҳар бир хонадонни кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликка жалб қилиш учун маҳалла тизими вакиллари ташвиқот олиб борди. Одамларнинг онгини ўзгартира олди.

Илгари ночор аҳволда яшаган хонадонлар бугун асаларичилик, тикувчилик ёки иссиқхона билан оилавий банд. Пайқаш қийин эмаски, кейинги йилларда одамларда эртанги кунга ишонч руҳи билан яшаш туйғуси ана шундай инсон қадри учун йўналтирилган ижтимоий ислоҳотлар натижасида пайдо бўлди.

Кластер – инвесторлик, дегани

Видеоселектор қишлоқ хўжалиги соҳасида улкан иқтисодий рақамлар ва тезкор ислоҳотларни ўзида қамраб олган ҳолда аҳолини иш билан таъминлаш ва иқтисодиётимизнинг барқарорлигини сақлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Негаки, ҳудудларда аҳолини доимий даромадли иш билан таъминлаш учун ижро ҳокимияти орқали инвесторлар жалб қилиниб, кенг қамровли кластерлар ташкил этилмоқда. Кластер, бу – инвесторлик дегани. Инвесторлар қишлоқ жойларда турли текстиль, саноат корхоналарини ташкил этиб, ёшларни иш билан таъминлашга хизмат қилаётгани бор гап.

Ўрни келганда айтиш жоизки, ижтимоий тармоқларда кластерлар ҳақида баъзан турли асосланмаган салбий қарашлар ҳам тарқалиб турибди. Лекин моҳиятан кластерлар жуда самарали ишчан дастур. Бу жамият ва давлат учун жуда катта қўшимча қиймат яратади.

Масалан, илгари 500-1000 гектар ерни битта фермер эгаллаб турган ҳолда бирорта ишлаб чиқариш корхонаси ташкил қилишни хаёлига ҳам келтирмаган. Ҳозир эса деҳқоннинг дунёқараши ўзгарди. Мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларига ҳам Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва бошқа юртлардан инвесторлар келиб, заводлар қуриб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб, экспортга йўналтирмоқда. Натижада ўзимизнинг маҳаллий аҳолига кўплаб даромадли иш ўринлари яратиляпти. Бундай халқчил, оқилона, истиқболли ислоҳотлар ана шундай қўшимча қиймат яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бундан ташқари, аҳоли, айниқса, ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида суғориладиган ерлар ажратиб берилмоқда. Илгари бундай тажриба бўлмаган. Бу ҳам прагматик иқтисодий ислоҳотларда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, глобаллашув шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг инновацион йўналиши, десак, муболаға бўлмайди.

“Бир маҳалла – бир маҳсулот”

Иқлим ўзгариши оқибатларининг қишлоқ хўжалигига салбий таъсири йилдан-йилга кучайиб бормоқда. 2030 йилга бориб камида 8 миллион ўзбекистонлик иқлим ўзгаришидан энг қаттиқ жабр кўриш эҳтимоли ошаётгани ҳақида хавотирли фикрлар билдирилмоқда. 

Жаҳон банкининг янги ҳисоботида маълум қилинишича, ҳозирда иқлим ўзгаришининг мамлакатдаги биргина меҳнат самарадорлиги, чорвачилик, ирригация соҳаларига таъсирини юмшатиш учун 60 миллиард доллар атрофида маблағ йўналтирилиши талаб этилади. Ҳисоботда Ўзбекистонда иқлим ўзгариши, энг аввало, қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда унумдорликни пасайтириши таъкидланган.

Экспертларнинг сўзларига кўра, мамлакатимиздаги мавжуд яйловларнинг умумий майдони 20 миллион гектар атрофида бўлса, бугун шуларнинг 80 фоизга яқини сувсизлик, тартибсиз фойдаланиш туфайли таназзулга юз тутган. Чорва молларини пала-партиш ўтлатиш туфайли яйловларнинг катта қисми яроқсиз аҳволга тушган, ем-хашак базасини яратишга етарли эътибор қаратилмаганидан озуқа етишмовчилиги юзага келган. Видеоселектор йиғилишида ана шу ҳолатларнинг олдини олишга эътибор қаратилди.

Бугунги кунда давлат томонидан чорвачилик ва хусусий бизнесни бошлаш учун имтиёзли кредитлар берилмоқда. Ҳудудларда кооперациялар тизимли ташкил этилиб, янада кенгайтирилмоқда. Давлат аҳоли ҳаёт тарзини яхшилаш учун самарали ислоҳотларни амалга оширмоқда.

Бу фикрларимиз қуруқ гап эмас. Давлат бош ислоҳотчи сифатида ижтимоийлашиб боряпти, аҳоли манфаатлари барча нарсадан устун эканини амалда кўрсатяпти. Деҳқон-фермерларнинг манфаати ҳимоя қилиняпти. “Бир маҳалла – бир маҳсулот” дастури асосида озиқ-овқат хавфсизлиги барқарорлашмоқда. Бир сўз билан айтганда, ислоҳотлар туфайли қишлоқ хўжалигига юқори технология ва чуқур қайта ишлаш, кам меҳнат сарфлаб кўп ҳосил олинадиган янги навлар институционал тарзда татбиқ қилина бошланди.

Ислоҳотлар инсон фаровонлиги учун

Иқлим ўзгариши жараёнлари ер ва сув ресурслари чекланган шароитда қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликка инновацион ёндашув талаб этилади. Жумладан, жорий йилда экин экиш ва парваришлаш даврида ўғит таннархини 15 фоизга камайтириш, юқори ҳосил берадиган уруғ ва кўчатларни етказиб бериш ана шулар жумласидандир.

Давлатимиз раҳбари ҳамма нарсанинг замирида илм, илмий тадқиқот бўлиши керак, деганида ҳақ эди. Агар ер ва сувга оқилона ёндашув бўлмаса, ишда сифат ошмайди, захиралар етмайди. Шу нуқта назардан жорий йилда туманларга ҳосилдор уруғларни етказиб бериш, жумладан, илк бор четдан олиб келинган чигитни экиш баробарида деҳқонларни ерни суғоришда янги агротехнологияларга ўқитиш самарадорликка етаклайди.

Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2023 йилда ишлаб чиқариш 4,1 фоизга ўсди, бу соҳадаги экспорт қарийб 2 миллиард долларни ташкил қилди. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 152 минг гектар боғ ва токзор барпо қилиниб, кенгайтириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалигида муаммолар жиддийлигига қарамай, Ўзбекистонда ўтган йили 3 миллион 700 минг тонна пахта хирмони уйилди. Ўша мавсумда пахта толаси ишлаб чиқариш 1 миллион тоннага етди, ишлаб чиқаришда бу улкан ҳажм юртимизда кластер тизимини жорий қилиш ҳисобига эришилди. Бироқ шуни ҳам унутмаслик керакки, бу ҳосилни олишга эришиш учун илғор мамлакатларга қараганда ўғит ҳам, ёқилғи ҳам, сув ҳам икки карра кўп ишлатилган. Ана шундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида жорий йил 100 минг гектар майдонга юқори ҳосилдор хорижий пахта навларини экиш мўлжалланмоқда.

Ғаллачилик майдонлари бир қадар қисқартирилган бўлса-да, фермерларни 900 минг тонна минерал ўғит билан таъминлаш, 70 та туманда минерал ўғит сақлаш омборларини ташкил қилиш кўзда тутилмоқда. Минерал ўғит сотиб олишда ҳужжатли тўсиқлар камайтирилади, фермерларга ўз ҳисобидан ўғит сотиб олиши учун қулай молиявий механизмлар жорий этилмоқда. Уларга ёқилғини ўз вақтида етказиб беришда назорат кучайтирилади, техника ва эҳтиёт қисмлар билан таъминланади.

Сув – иқтисодиётнинг қон томири

Жаҳон банки ҳосилдорликнинг 95 фоизи суғорма деҳқончиликка асосланган Ўзбекистонда сув тақсимоти вақтида ислоҳ қилинмаса, иқлим ўзгаришининг жиддий зарбасига учрашидан огоҳлантирди. Маълум қилинишича, мамлакатда сув тақчиллиги 2030 йилга бориб йилига 7 миллиард куб метрни ташкил этади, 2050 йилда бу кўрсаткич 15 миллиард куб метрни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.

Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро ҳайъатга кўра, Марказий Осиёда ҳарорат ўртача глобал кўрсаткичлардан кўра тезроқ кўтариляпти. Бу дегани – минтақада қурғоқчилик кўпаяди ва кўплаб ҳудудлар саҳрога айланади. Иккинчи томондан, минтақадаги музликлар мисли кўрилмаган суратда эримоқда. Экспертлар тахминига кўра, 2050 йилга бориб Марказий Осиёда 5 миллион одам иқлим шароитлари сабабли ўз яшаш жойларини тарк этиб кетиши мумкин. 

Бугунги глобаллашув ва демографик ўсиш шароитида озиқ-овқат ва сувга бўлган талаб кескин ошиши кутилаётган бир пайтда қишлоқ хўжалигида сувни самарали бошқариш ва сақлашга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан кўп. Минтақамиз шароитидан келиб чиқиб, сув ресурслардан оқилона фойдаланиш ва исрофгарчиликни минималлаштирадиган айланма моделга ўтиш яқин келажакда озиқ-овқат ва сув тизимлари барқарорлигини таъминлайди. Бу инновациянинг татбиқ этилиши камроқ маблағ сарфлаб кўпроқ қўшимча қиймат яратишга қаратилади.

Ҳозир 75 та йирик канални бетонлашга бюджетдан 680 миллиард сўм ажратилди. Асосий мақсад энг кўп сув йўқотиладиган каналларни суғориш даври бошланишигача бетонлашдан иборат. Лекин берилган топшириқлар ўз вақтида бажарилмаяпти ёки бу ишларга панжа орасидан қаралмоқда. Масалан, Қашқадарёдаги лойиҳаси тайёр 9 та канални бетон қопламага ўтказиш ишлари бор-йўғи 34 фоизга бажарилган ёки Сирдарёдаги 3 та каналда бетонлаш бўйича бажарилган ишлар 10 фоизга ҳам етмайди. Каналларни қайта бетонлаш ва таъмирлаш ишлари осон иш бўлмаса-да, бу иш тизимли ва сифатли, узоқ йилларга хизмат қиладиган даражада амалга оширилса, мамлакат қишлоқ хўжалиги иқтисодиётни барқарор сақлашда стратегик аҳамият касб этади.

Бу йил 127 минг гектарда тупроқ унумдорлигини ошириш ва 677 минг гектар яйловларни деградациядан чиқариш бўйича янги дастур амалга оширилиши кўзда тутилган. Қишлоқ жойларда ерларни аҳолига бериш амалиёти анча олдин бошланган бўлиб, бу "маҳаллабай" ишлаш тизимида ўзини оқлади. Хонадонлар ва ёшлар ўзини ўзи иш билан таъминламоқда. Энг муҳими, аҳоли орасида боқимандалик кайфияти йўқолди. Жорий йилда боғ, токзор, сабзавот, полиз, озуқа экини ва иссиқхонадан иборат 1,8 миллион гектар ер майдони тўлиқ рақамлаштирилади.

Ўзбекистонда каналлардан асосан суғориш мақсадларида фойдаланилади. Мавжуд каналларнинг умумий узунлиги қарийб 160 минг километр, шундан 22 минг километри хўжаликлараро каналлар, қолган қисми хўжалик ички тармоқлари ҳисобланади.

Тасаввур қилиш қийин эмаски, 160 минг километрда сув айланиш учун қанча сув оқими ва захираси керак. Бу масофада сув айланиши учун захира топилиши мумкин, аммо халқимиз “тешик тоғорага сув тўлмайди”, деганидек, тизимли равишда каналларда ҳосил бўлган сув ўралари ямалмаса, таъмирланмаса, бетон қопламалар қилинмаса, ер қаърига бир дарё сув бўлса ҳам йил давомида сингиб кетиши турган гап.

Келгуси икки йилда Ўзбекистонга 5 та халқаро бренд жалб қилиниб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, Жаҳон банкидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан янги лойиҳалар учун 10 йил муддатга, айланма маблағ учун 2 йилга миллий валютада 18 фоиздан кредит ажратилади. Машҳур брендлар буюртмаларини бизнинг корхоналарга жойлаштириш билан шуғулланадиган сорсинг компанияларни жалб қилиш харажатининг 50 фоизи қопланади. Бунда ҳар бир брендга 500 миллион сўмгача субсидия берилади.

Ер инсонни қадимдан тўйғизган ва ягона озуқа етиштириладиган манба ҳисобланади. Шунинг учун узоқни кўзлаган истиқболли иқтисодий ислоҳотлар асосида сув ва сув захираларига оқилона муносабатда бўлиш, соҳани диверсификация қилиш, модернизациялаш, бу борада халқаро тажрибаларни қўллаш орқали қўшимча қиймат яратиш бош мақсадимиз саналади.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА мухбири

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқлим ўзгариши: қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик инновацион ёндашувни тақозо этмоқда