Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “Avante” халқаро консалтинг компанияси вакиллари ўртасида бўлиб ўтган маслаҳат учрашувида GIZ-GCF дастурини тайёрлаш доирасида лойиҳаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда иқлим молиялаштиришини ривожлантириш ва “Яшил иқлим жамғармаси” маблағларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Унда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан жалб қилинган “Avante” компаниясининг халқаро маслаҳатчиси Марина Ольшанская иқлим молиялаштириши бўйича лойиҳаларни шакллантиришда устувор йўналишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

– Ўзбекистонда иқлим молиялаштириш жараёнлари изчиллик билан амалга оширилаётгани эътиборга лойиқ. Лойиҳалар портфелини шакллантиришда бир неча муҳим йўналишга эътибор қаратиш зарур. Бу борада миллий сиёсат доирасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, институционал мувофиқлаштирувчиларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мутахассислар салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларни кучайтириш муҳим, – деди у.

Шунингдек, вазирлик вакиллари мамлакатда энергосамарадорликни ошириш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш ва молиявий механизмларни такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада кучайтириш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқлим молиялаштиришига йўналтирилган лойиҳалар ишлаб чиқилади