Бухорода миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, уни кенг тарғиб қилиш, ҳунармандлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ҳамда туризмни ривожига хизмат қилишга бағишланган “Ипак ва зираворлар фестивали”нинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимга республикамиз ва хорижий давлатларнинг ҳунармандлари, дизайнерлар, олимлар ва экспертлар, вилоят фаоллари, меҳнат фахрийлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ижтимоий тармоқларда катта кузатувчиларга эга инфофаоллар, ёшлар иштирок этди. 

Тантанада сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларни Бухорога ташрифи билан қутлади. Вилоят раҳбари таъкидлаганидек, бутун оламга яхши танилган Бухорои шариф минтақамизда энг кўп сайёҳ ва меҳмон ташриф буюрадиган марказлардан бири саналади.

[gallery-23808]

– Кейинги йилларда Президентимиз раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни барпо қилиш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бутун мамлакатимизда, жумладан, Бухорода ҳам янгича ривожланиш босқичини бошлаб берди. Хусусан, бетакрор диёримиз дунёга юз тутмоқда, 100 га яқин мамлакат аҳолиси учун Ўзбекистонга визасиз кириш имконияти яратилди. Туризмда жадал тараққиёт босқичи бошланиб, Бухорода ҳам сайёҳлар оқими кескин кўпаймоқда, – деди Ботир Зарипов.

Бухорода халқаро даражадаги “Wyndham”, “Mercure”, “Ramada”, “Sahid” номли меҳмонхона брендлари иш бошлади, замонавий ресторанлар, гастрономик, қишлоқ ва саҳро туризми каби хизматлар кўпаймоқда. Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори билан Бухоро халқаро миқёсда юксак эътироф этилиб, янги ўзгаришлар майдонига айланмоқда.

Хусусан, Бухоро шаҳри Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарлари қаторида Ислом олами маданияти пойтахти сифатида тасдиқланди. Бухорога “Бутун жаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилди. “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик” йўналиши бўйича “Бухоро декларацияси” қабул қилинди. Бухоро “Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти” деб эълон қилинди. Бетакрор “Пойи Калон” мажмуаси “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 8-мўъжизаси” сифатида эътироф этилди. Шунингдек, Американинг машҳур етакчи “New York Times” нашри Бухоро шаҳри 2025 йилда ташриф буюришга энг яхши 52 та жойлар рўйхатига киритди.

Ҳозирги аэропортдан уч баробар кўп қувватга эга янги замонавий халқаро аэропорт қуриш ишлари давом этмоқда. “Тўдакўл” сув ҳавзаси бўйида “Аква парк”, “пляж зона”лари ва сайилгоҳлар ташкил этиш бўйича амалий ишлар жадаллашган. “Hyatt Regency”, “Hilton” халқаро меҳмонхона брендлари иш бошлаш арафасида. 137 та маданий мерос объектида реставрация ишлари якунланиб, туризм ташриф объектига айлантирилди.

Дунё миқёсида эътироф этилаётган “Ипак ва зираворлар” фестивалининг айнан Бухорода анъанавий тарзда ўтказилишида рамзий маъно бор, албатта. Бухорода асрлар давомида пилла ва ипак маҳсулотлари етиштириш, ипак матолар тўқиш ва уларга ранг бериш, каштачилик анъанасини ривожлантириш бўйича бой тажриба шаклланган. Анъанавий фестиваль эса бу борадаги изланишлар ва янги кашфиётларга қанот бағишлаб келмоқда. 

Ипак матолардан янгича дизайндаги либослар, уй-рўзғор ашёлари, совға ва сувенирлар яратиш уста-ҳунармандлар фаолиятининг муҳим қисмига айланди. Шу билан биргаликда, бу байрам маданият ва санъат соҳаси анъаналарини ҳам баралла намойиш этмоқда. Бу йилги фестивалда 10 дан зиёд хорижий мамлакатлардан 100 га яқин таниқли ҳунармандлар, республикамиз ҳудудларидан 1,5 мингдан ортиқ уста ҳунарманд ва зираворчилар ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда.

Эътиборлиси, уч кун давомида ушбу фестивалга 70 га яқин мамлакатлардан 20 мингдан зиёд сайёҳлар келгани ҳамда республикамиз ҳудудларидан қарийб ярим миллионга яқин аҳоли ташрифи бу байрамнинг нуфузи ва кўлами кенгайиб бораётганидан далолатдир.

Театрлаштирилган тарихий-бадиий композицион томошалар, вилоятимиз ва республикамиз санъат усталари, халқ жамоалари иштирокидаги концерт дастури билан давом этди. Шундан сўнг фестиваль иштирокчиларидан бир гуруҳи тантанали тақдирланди.

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки йилда ўтказилиб келинаётган мазкур фестиваль маданий алмашинув ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан бирга, вилоятнинг туризм соҳасини ривожлантиришга салмоқли хизмат қилмоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/TQ-4_F65_C8?si=IS1gjkXheei2J3iq" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ипак ва зираворлар фестивали: ҳам зиёрат, ҳам тижорат