Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш, истеъдод ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Юртимизда ўтказилаётган қатор кўрик-танловлар, санъат, спорт фестиваллари эса ёш истеъдод соҳибларининг камол топишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга катта ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида  бир неча йиллардан буён “Мард ўғлон” давлат мукофоти танлови ўтказиб келинмоқда. Унда фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган, фаол, ташаббускор ёш иқтидорлар кашф этилмоқда.

Президентимиз фармони билан жорий йилда “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганлар орасида Андижон давлат тиббиёт институтининг биологик кимё кафедраси ассистенти Муҳиддин Нўъмонжонов ҳам бор. 

[gallery-24203]

Ана шу юксак мукофотга сазовор бўлган Муҳиддин Нўъмонжонов изланувчан, иқтидорли ва фаол ёшлардан бири сифатида илм-фан, тиббиёт соҳасида самарали илмий изланишлар олиб бормоқда. Унинг 40 дан ортиқ мақолалари республика ва халқаро журналларда эълон қилинган. Шунингдек, у Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан 22 та патентга муаллифлик гувоҳномасини қўлга киритган, иккита илмий лойиҳаси амалиётда қўлланилмоқда. 

Ёш иқтидор соҳиби турли йилларда Андижон вилояти ҳокими, Ислом Каримов номли давлат стипендиясига сазовор бўлган.  Нур-Султон шаҳрида ўтказилган “Йил талабаси” танловида 1- ўринни қўлга киритган.

2023-2024 ўқув йилида ундан сабоқ олган Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 4 нафар 11- синф, 5 нафар 10-синф ўқувчилари биология фанидан республика ва халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. Бундан ташқари,  икки нафар ўқувчиси Ибн Сино халқаро олимпиадасида кумуш медалига сазовор бўлди.

У “Ёш биологлар ва кимёгарлар мактаби” лойиҳаси доирасида 20 нафарга яқин ўқувчига илмий раҳбарлик қилаётганлиги, ана шу ёшларни илм-фан йўлидан дадил боришга кўмаклашаётганлиги ҳам алоҳида эътирофга муносибдир.

М.Нўъмонжонов ўз соҳасининг малакали мутахассиси сифатида бешта ўқув қўлланма яратган ёш олимдир. Умумтаълим мактабларининг 7-11 синф ўқувчилари учун кимё фанидан “Назорат саволлари”, олий таълим муассасалари талабалари учун “Микробиология ва вирусология фанидан лаборатория машғулотлари” қўлланмалари республикамиздаги таълим муассасаларида кенг қўлланилиб келинмоқда. 

Илм-фанда, касбий фаолиятида юқори натижаларга эришиб келаётган Муҳиддин Нўъмонжонов ёшларнинг илғор вакили сифатида жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда, жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этиб келади. Ўзининг ташаббускор, меҳнатсевар, интилувчанлиги ва бошқа қатор инсоний фазилатлари билан тенгдошлари, ҳамкасблари, кенг жамоатчилик орасида ҳурмат-эътибор топа олган. 

– Мен Янги Ўзбекистоннинг бахтли ва омадли ёшларидан бириман, – дейди М.Нўъмонжонов. – Чунки интилишларим, илм-фан йўналишидаги изланишларим юксак баҳоланиб, “Мард ўғлон” давлат мукофотига муносиб топилганлигимдан беҳад бахтиёрман. Эътироф ва юксак мукофот учун мен ва мен каби юртимиз ёшларини қўллаб-қувватлаётган, улкан ғамхўрликлар кўрсатаётган юртбошимиздан чексиз миннатдорман. Келажакда билимим, меҳнатим билан она Ватанимиз равнақи учун муносиб хизмат қиладиган инсон бўлишга сўз бераман.

Халқимизда “Интилганга толе ёр” деган ҳикматли гап бежиз айтилмаган. Ёш бўлишига қарамай юксак марраларни кўзлаб, олға интилаётган Муҳиддин келажакда янада улкан ютуқларга эришиб, ўзбек ёшлари илм-фан соҳасида дунёдаги бирор бир мамлакат ёшларидан кам эмаслигини, албатта кўрсатади. 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),

ЎзА мухбирлари.

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интилганга толе ёр