Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда бир қатор қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида «Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. 

Йиғилишда қайд этилганидек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат экспертизаси қарори чиқарилганидан сўнг талабнома берувчи уч ой ичида талабномада ифодаланган объектни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи тўлаши лозим. Лекин амалиётда мазкур муддатда давлат божини узрли ёки бошқа объектив сабабларга кўра тўлай олмаган ва бунинг натижасида муҳофаза ҳужжатини (патент, гувоҳнома) олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган талабнома берувчилар мавжуд. Масалан, 2023-2024 йилар давомида 100 дан ортиқ талабнома берувчи худди шундай асосга кўра муҳофаза ҳужжатларини ололмаган. 

Бунга сабаб амалдаги қонунчиликка кўра, қайд этилган ҳолатда талабнома берувчига унинг талабномасини рўйхатдан ўтказиш рад этилади. Бу эса талабнома берувчи ваколатли давлат ташкилотига тегишли ҳужжатларни бошқатдан топшириши, экспертизадан ўтказилишини кутиши ва давлат божининг барча қисмини қайта тўлаши талаб қилинади. Бу эса интеллектуал мулк объектлари, айниқса, ихтиролар, саноат намуналари ва селекция ютуқлари бўйича талабнома топширган шахслар учун анча салбий оқибатларга олиб келади. 

Мазкур қонун лойиҳаси билан шу каби бюрократик тўсиқларни бартараф этиш масалалари кўзда тутилмоқда. Муҳокамаларда депутатлар партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ўз муносабат ва фикрларини билдирди. 

М.Комилова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартиблари соддалаштирилади