Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмадан тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари, бакалавр таълим йўналиши талабалари, шунингдек, тасвирий санъат ва амалий безак санъат магистратура мутахассислигида таҳсил олаётган магистрантларнинг ижодий ишлари ўрин олди. 

Тадбирнинг очилиш маросимида институт ректори Қувондиқ Қодиров, Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Улбосин Утегенова, Қорақалпоғистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси, академик Сарсенбай Байбосинов ва бошқалар сўзга чиқиб, ушбу тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ёшлар томонидан яратилган ижодий ишларни кенг жамоатчиликка таништиришдан иборат эканлигини таъкидлади. 

Кўргазмага қўйилган ишлар 2024-2025 ўқув йилида бажарилган бўлиб, асосан мойли ва акварель бўёқда ишланган. Жанр хусусиятига кўра манзара, натюрморт, портрет жанрлари ўрин эгаллайди. Шунингдек, турли жанрдаги картиналар билан биргаликда замонавий технологиялар ёрдамида ишланган ижодий ишлар ҳамда амалий безак санъати бўйича турли буюмлар, ҳунармандчилик намуналари ҳам кўргазмага қўйилгани тадбир иштирокчиларининг эътиборини тортди. 

Тадбир доирасида тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси бакалавриат таълим йўналиши талабалари ўртасида танлов ҳам ўтказилди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Институтда кўргазма ташкил этилди