Сурхондарё вилоятидаги Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида “Келажакка қадам” дастури доирасида “Карьера куни” бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Жорий йилда ташкил этилганининг беш йиллигини нишонлаган олий таълим муассасасидаги тўртта факультет, 16 кафедрада 26 та бакалавриат таълим ва 14 та магистратура мутахассисликлари бўйича 7 минг 90 дан ортиқ талаба таълим олмоқда. Бу йил уларнинг икки минг беш нафари институтни тугатиб, мустақил ҳаётга йўлланма олади. Бўлғуси ёш мутахассисларнинг 997 нафари кундузги, 35 нафари кечки ва 896 нафари сиртқи таълим йўналишини битирмоқда. 77 нафари магистратура мутахассислиги бўйича ўқишни тугатмоқда.

Битирувчиларнинг 1 минг 772 нафари Сурхондарё вилояти, 233 нафари қўшни вилоятлар йигит-қизлари бўлиб, уларнинг 587 нафари Денов туманида яшайди. 

Президентимиз ташаббуси билан олий таълимни ривожлантириб, чуқур билим ва салоҳиятга эга кадрларни тайёрлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самараларини бермоқда. Жумладан, битирувчилар учун бевосита олий таълим муассасаларининг ўзида ташкил этилаётган “Карьера куни” бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам нафақат, иш берувчилар ва битирувчилар ўртасидаги муҳим кўприк, балки таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамловчи замонавий платформага айланди. 

– Бу ярмарка ёшларнинг мустақил ҳаётда ўз йўлини топиши, қизиққан йўналиши бўйича керакли маълумот ва тавсияларни олиши, энг муҳими – иш билан таъминланиши учун катта имкониятлар эшигини очди, – дейди Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори Ойбек Рўзиев. – Тадбир орқали кўплаб битирувчиларнинг ишга жойлашишига кўмаклашилмоқда. Шу кунгача олий таълим даргоҳимизни  3 минг 851 нафар талаба тамомлаб, юртимиз халқ хўжалигининг турли тармоқларида меҳнат қиляпти. Уларнинг 418 нафари давлат гранти асосида ўқиган ёшлардир. 

Тадбирда Нижний Новгород давлат лингвистика  университети рус тили институти директори, профессор Кристина Голубева ҳам иштирок этди.

– Олий таълим муассасаларимиз ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик меморандумига мувофиқ ўзбекистонлик талабалар танлов асосида университетимизда грантда ўқишини давом эттириши мумкин. – дейди профессор Кристина Голубева. – Ёшлар дунё кўрсин. Ана шунда улар ўз соҳасининг фидойи эгалари бўлиб етишади.  Бу тадбир менда бой таассурот уйғотди. Чунки, бўлғуси ёш мутахассислар институтни тугаллаш арафасида ўз иш жойларини аниқлаш ва жамоа билан танишиш имкониятига эга бўлмоқда. Битурувчиларга бундай ёндашув Ўзбекистон ёшлари келажагига бефарқ эмаслигини ҳам кенг намоён этмоқда.

Битирувчилар учун ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида вилоятнинг  Денов, Сариосиё, Узун, Олтинсой, Шўрчи, Термиз, Қумқўрғон, Шеробод тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари мавжуд иш ўринларини тавсия этди. Тадбирда, шунингдек, иш берувчи муассаса, ташкилот ва корхоналар мутасаддиларига жорий ўқув йилида институтни тамомлаётган битирувчилар ҳақида тегишли маълумотлар тақдим этилди. 

Тадбир доирасида институт талаба-ёшлари эришаётган ютуқлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Институтда “Карьера куни” ўтказилди