Икки ҳафта давомида Глазго шаҳрида дунёнинг етакчи давлатлари раҳбарлари жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиб турган иқлим ўзгариши масаласини муҳокама қилишди.

 Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Тимоти Торлотдан бу борадаги саволларимизга жавоб олдик.

— Элчи жаноблари, кузатувчиларнинг қайд этишича, ўтган 25 йил давомидаги музокаралар вазиятнинг яхшиланишига олиб келмаган. Сизнингча, дунёнинг етакчи давлат раҳбарлари иқлим ўзгариши бўйича вазиятни яхшилаш борасида бирор тўхтамга кела олишадими?

— 1993 йилда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенцияси имзоланганидан бери ҳеч нарсага эришилмади, деган фикрга қўшилмайман. Ўйлашимча, дунё мамлакатлари уни имзолаш учун йиғилганларида бу асосий масала бўлмаган. Узоқни кўрувчи экологлар ва сиёсатчиларнинг кичик гуруҳлари иқлим муаммолари билан шуғулланиб келмоқда. 2019 йили БМТдаги иқлим ҳаракатлари ҳафталигининг кўрсатишича, энди ҳамма биладиган ва ҳамма тушунадиган ушбу муаммо сайёрамизнинг келажаги учун аҳамиятлидир. Ҳозир ҳеч ким 1993 йилдаги каби антропоген таъсирида иқлим ўзгариши бўлаётганига шубҳа билан қарамайди. Шу боис, иқлим ўзгараётганини инкор этадиган кишилар сони камайиб бормоқда. АҚШнинг ғарбий қирғоқ бўйларидаги ўрмон ёнғинлари ёки Канададаги ўта юқори ҳаво ҳарорати ёхуд Ўзбекистон ва Австралиядаги ўрмон ёнғинлари, бангладешлик vфермерларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатаётган денгиз сатҳининг кўтарилиши каби табиий офатларга кўпроқ дуч келаётганимиз ҳам шунга туртки бермоқда. Бутун дунёда одамлар иқлим ўзгаришидан азият чекмоқда, бу ҳол эса ташвишланарлидир. Афсуски, Ўзбекистонда иқлим ўзгариши борасида аҳолининг хабардорлиги анча паст.

 Ёз меъёридан ортиқ иссиқ бўлиб бораяпти, қиш эса олдинги даврдек совуқ эмас. Бу эса сизлардаги қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишни ўзгартириш кераклигини кўрсатади. Одамлар иқлим ҳақида кўпроқ нарса билишлари жуда муҳим – бу биринчидан. Глазгода янги битим имзоланадими, деган саволингизга жавобим – "Йўқ". 2015 йилда Париж битими имзоланган эди. Мақсадимиз – 2050 йилга бориб глобал исиш даражасининг атиги 2 фоизга ошишига эришишдан иборат. Албатта, Париж 1,5 фоизга ҳаракат қилмоқда. Глазгода биз қилмоқчи бўлган иш – Париждан кейин илк маротаба Сайёрамиз халқларини чиндан-да бирлаштириб, "бизга кўпроқ шиддат зарур. Келгуси ўн йилликда ҳавога СО2 чиқарилиши тўрт мартага камайтиришга эришишимиз керак", демоқчимиз. Биз ушбу мақсадга эриша олишимизга ишонамиз ва бу жараёнда иштирок этаяпмиз. Биз Бирлашган Қироллик бутун дунёдаги мамлакатларни, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, АҚШ каби давлатларнинг ҳавога ис газларини кўп чиқараётган йирик манбаларини ҳам, шунингдек иқлим ўзгаришидан азият чекаётган, ривожланаётган мамлакатларни ҳам бу жараёнга жалб этаяпмиз. Албатта, бунга бирданига эришиб бўлмайди, вақт керак. Бизда Париж битимига асосланган бир қатор муҳим ташаббуслар бор ва биз уларни Глазгода амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

 Яқинда биз улардан биринчисини – ўрмон ва ердан фойдаланиш бўйича етакчиларнинг Декларациясини кўрдик. Умид қиламизки, Ўзбекистон ҳам Қозоғистон ва Қирғизистон каби бугунги кунда уни имзолаган 110 та давлат сафига қўшилади. Президент Шавкат Мирзиёев кўпроқ дарахт экишга эътибор қаратаётгани ҳам бизни хурсанд қилади, бу жуда муҳим ташаббус. Green Grid Initiative бўйича тоза энергия ташаббуси ҳам муҳим. Бу Ўзбекистоннинг тоза энергияни илгари суриш борасидаги интилишларига ҳам мос келади. Албатта, биз биламизки, мавжуд инфратузилма қўшниларингиз билан энергиядан биргаликда фойдаланиш анъанасига асосланган эди. Шу боис, Green Grid ташаббуси Ўзбекистоннинг шахсий интилишларига ҳам таъсир кўрсатишидан умидвормиз. Яна бир оддий усул – кўмирдан тоза энергияга ўтиш. Ўзбекистон электр энергияси ишлаб чиқариш учун у қадар кўп кўмир ишлатмайди. Сизлар қазиб олинадиган ёқилғидан қайта тикланадиган энергия манбалари, масалан қуёш ва шамол энергиясига ўта бошлагансиз. Кўмир ҳавони энг ифлослантирувчи манба бўлиб, глобал иқлим ўзгаришига айниқса катта таъсир ўтказади.

Шу сабабли тезроқ энергия ишлаб чиқаришни кўмирдан муқобил вариантга ўтказишга ҳаракат қилаяпмиз.
 
— Ўзбекистон иқлим ўзгариши оқибатларига тўла мослашмаган. Ўтган конференцияларда ривожланаётган мамлакатларга тахминан 100 миллиард доллар ажратилиши ваъда қилинган эди, аммо бу ваъда бажарилмади. COP26 дан кейин бу ваъдалар бажарилармикан?

— Менимча, якунига етиб бораётган йилда биз ривожланган давлатларга ажратишни ваъда қилган 100 миллиард долларни бера олмаймиз, аммо кейинги йил бунга эришишимиз мумкин. Бу кўп жиҳатдан СОР арафасида давлатлар ўз зиммасига олган мажбуриятлар билан боғлиқ. Янги мажбуриятлар ҳақида гап кетганда, биз конференцияда Президент Байден ва Буюк Британия бош вазиридан эълон қилинганидан бошқачароқ миқдордаги пул маблағлари ҳақида эшитдик. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг таҳлили кўрсатишича, 2023 йилга бориб 100 миллиард доллар ажрата оламиз. G20га кирувчи йигирмата йирик давлат дунё бўйича ҳавога ташламаларнинг тўртдан уч қисмини ишлаб чиқаради. Шу боис улар камроқ ривожланган давлатларни иқлим ўзгариши оқибатларидан ҳимоя қилиш ва молиялаштириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши керак. Бу – оқибатларни юмшатиш, уларга мослашиш, зарарларни қоплаш учун ҳам керак. "Covid-19" пандемияси даврида бу айниқса муҳим аҳамият касб этади. Чунки "Covid-19" ижтимоий ҳимояланмаган гуруҳлар, хотин-қизлар ва болалар салбий оқибатлардан энг кўп азият чекишини ва зарар кўришини кўрсатиб берди. Глазгодан кейин биз зиммамизга олган мажбуриятларимизни бажаришга ҳаракат қиламиз. Муҳим ташаббусларимизни амалга ошириш учун ишлашдан тўхтамаймиз.

— Яхши биламизки, иқлим ўзгариши биринчи галда қурғоқчилик, ёнғинлар, сув етишмаслиги – буларнинг барчаси иқтисодиётга, қишлоқ хўжалигига зарба беради. Иқтисодиётнинг, умуман олганда, давлатнинг ва аҳолининг иқлим ўзгаришига мослашиши жуда муҳим. Сизнингча, бу йўналишда нималар қилиш керак?

— Санаб ўтилган табиий офатлар бутун дунёга, шу жумладан, Ўзбекистондаги ҳаёт тарзига ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Глобал исиш оқибатида аста-секинлик билан сувнинг камайиб бориши иқтисодиётга энг кўп таъсир кўрсатади. Сизлар сувнинг каттагина қисмини Тян-Шан, Помир тоғларидаги музликлардан оласизлар. Афсуски, сўнгги 20-25 йилда ушбу музликларнинг 60 фоизи йўқолиб кетди. Глобал исиш давом этадиган бўлса, бу жараён ҳам кучаяди. Оқибатда, бу Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун катта фалокат бўлади. Бугунги кунда биз дарёлар атрофида сув таъминотидан узилиб қолган фермер хўжаликларини кўришимиз мумкин. Гарчи, кўпроқ иқлим ўзгариши эмас, балки инсонинг табиатга нотўғри муносабати оқибати бўлса-да, Орол денгизига нима бўлганига барчамиз гувоҳмиз. Орол денгизи бу ердаги иқлим ўзгаришига таъсир қилмоқда, чунки у ҳудуддаги ҳаво ҳароратига совитувчи таъсир кўрсата олмай қолган. У қум бўронларини келтириб чиқармоқда, улар эса ўз навбатида ҳаво, сувнинг сифатида, яшаш учун воситаларга таъсир қилмоқда. Хўш, бундай шароитда дунё нима қила олади, Ўзбекистон-чи? Парижда олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун биз қанчалик тезроқ қазиб олинадиган ёқилғи ташланмалари миқдорини камайтирсак, бу ерда сув манбалари ва анъанавий тириклик воситаларини муҳофаза қилиш имкониятига эга бўламиз. Бу – дунё учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам муҳим. Сизларда шаклланиш, яратилиш ва мослаштириш босқичида бўлган яшил иқтисодиёт стратегияси мавжуд. Бу эса суғориш ва қишлоқ хўжалиги учун сувдан фойдаланишда қандай йўл тутаётганларингизни кўздан кечириш имконини беради. Далаларни суғоришнинг анъанавий усуллари самарали бўлмай қолган ва анализация сувлари тўла қайта ишланмаслиги боис ҳам жуда кўп миқдордаги сув йўқотилади. Сизлар қишлоқ хўжалигида сувни камроқ талаб қиладиган экинларни етиштиришларингиз мумкин. Албатта, халқаро ҳамжамият бу борада ёрдам бериши мумкин. Ўзбекистонликлар мағрур миллат. У асрлар давомида мавжуд шароитга мослашиб келишган. Сизларнинг таълим тизимингиз ёшларга иқлим ўзгариши нималигини, унинг оқибатларини, сув ва энергия манбаларидан тежаб-тергаб фойдаланишни ўргатишга мослашиши керак. Аста-секин экотранспортга ўтиш зарур. Мана, икки йилдирки Тошкентда яшаяпман.

Шу вақт ичида йўллардаги автомашиналар сони сезиларли миқдорда ошди. Одамлар атроф-муҳитни ифлослантирувчи автомашиналардан кўпроқ фойдаланишмоқда. Аммо экологик тоза автотранспорт воситаларига ўтиш учун ҳали ҳам кеч эмас. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида бугунги кунда электромобиль ишлаб чиқариш анъанавий бензин двигатели автомашина ишлаб чиқаришдан арзонга тушмоқда. Ўзбекистоннинг тажрибаси бу ерда қазилма ёқилғидан энергия ишлаб чиқаришдан кўра, қуёш энергияси ва шамол энергиясини ишлаб чиқариш анча арзонга тушишини кўрсатди. Шунингдек, бино ва иншоотларни энергияни кам истеъмол қиладиган қилиб қуришга ҳам эътиборни кучайтириш керак. Бу жуда муҳим. Буларнинг барчасини қишлоқ хўжалиги, ирригация, транспорт, шаҳарсозликдаги таълимдан бошлаш керак. Интервью олдидан биз Бангладешда муаммони ҳал қилиш учун анъанавий қишлоқ хўжалиги жамоатлари қишлоқ хўжалигини юритишнинг эски анъанавий услубларини гидропон деҳқончиликдан фойдаланишга мослаштираётганликлари ҳақидаги қисқача видео ҳақида гаплашган эдик. Тўғри, бу Ўзбекистоннинг муаммоси эмас, лекин сизлар биноларда қишда салқинни ва ёзда иссиқни сақлашнинг эски усулларидан фойдаланасизлар. Бунинг учун кўп миқдорда электр энергиясидан фойдаланиш шарт эмас, балки улкан билим ва тажрибалар соҳиби бўлган аждодларингиз тарихига назар солсангиз, кифоя. Шунчаки уларнинг айримларини такомиллаштириш керак, холос.

— Бугунги кунда дунё аҳли Глазгодаги Бутунжаҳон иқлим форумини диққат билан кузатмоқда. Конференциядан сиз нималарни кутмоқдасиз?

— Менинг Глазгодан умидларим катта, ўйлайманки 2050 йилда тоза нолга эришиш учун катта қадам ташлаймиз. Барчасига бирданига эриша олмаслигимиз ҳам ҳақиқат. Лекин Хитой мақолида айтилганидек: "Ҳар бир саёҳат биринчи қадамни ташлашдан бошланади". Марказий Осиё ҳам дунё билан ҳамқадам эканидан хурсандман. «CAREC» экологик тадқиқотлар Маркази Глазгода ўзининг Марказий Осиё павильонига эга. Шунингдек, Ўзбекистонга бағишланган тадбир ҳам бўлиб ўтди, унда давлатингиз иқлим ўзгаришига қарши глобал курашга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини намойиш этди.

— Элчи жаноблари, саволларимизга батафсил жавоб берганингиз учун ташаккур! 

Наргис ҚОСИМОВА суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсоният ҳаётига таъсир этаётган табиий офатлар, қишлоқ хўжалигини фалокатга олиб борувчи омиллар...