"Инсон" лойиҳаси 50 мингдан ортиқ аҳолига сифатли ижтимоий ва реабилитация хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Лойиҳанинг мақсади аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб одамлар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг сифатини яхшилашдан иборат.

Лойиҳа кўмагида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб фуқароларга индивидуаллашган ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими ишлаб чиқилади. 1200 нафар ногиронлиги бўлган шахснинг касбий маҳоратини ошириш ва иш билан таъминлаш, улардан камида ярмини 15-24 ёшли ёшлар ташкил қилиши белгиланган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров Жаҳон банки жамоаси билан "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини жамиятга мослаштиришга қаратилган инновацион ижтимоий ҳимоя тизими - ИНСОН" лойиҳасининг амалга оширилиши бўйича онлайн учрашувда иштирок этди.

Учрашувда лойиҳанинг фаол босқичини бошлашни жадаллаштириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, жумладан оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар учун ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ҳамда қамровини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ўртасида лойиҳани белгиланган муддатларда муваффақиятли амалга ошириш, яқиндан ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Инсон" лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди