18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Элликқалъа туман бўлими томонидан 40-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда “Байроғимиз - ғуруримиз, оримиз!” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
“Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида ўтказилган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлими вакиллари, педагог-ўқитувчилар ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

– Мазкур танлов ўқувчиларда Ватан рамзларига ҳурмат, миллий ғурур ва юртга бўлган муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Иштирокчилар ўз ижодий ишлари орқали Давлат байроғимизнинг шаъни ва қадр-қимматини юксак эҳтирос билан ифода этдилар, – деди Элликқалъа туманидаги 40-сонли умумтаълим мактаби директори Жавлонбек Болтаев.

Танлов ғолиблари Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлими томонидан диплом, ташаккурнома ҳамда китоблар билан тақдирланишди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА