Марказий банк томонидан жорий йилнинг июль ойида ўтказилган сўровлар натижасига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан пасайиб, 12,9 фоизни ташкил этди. Аҳолининг юқори инфляцион кутилмалари умумий овқатланиш ва таълим соҳалари вакиллари томонидан билдирилган бўлса, келгусида нархлар шаклланиши бўйича нисбатан паст кутилмалар талабалар ҳамда савдо соҳаси вакиллари томонидан қайд этилди.
Аҳоли томонидан юқори сезилган инфляция даражаси таълим ва давлат ташкилоти вакиллари томонидан билдирилган бўлса, нисбатан паст сезилган инфляция даражаси савдо ҳамда маиший хизмат соҳалари вакиллари томонидан қайд этилди.
Тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари эса ўтган ойга нисбатан ошиб, 12,1 фоизга тенг бўлди. Бундан кўриниб турибдики, июль ойида Ўзбекистонда аҳолининг инфляцион кутилмалари 12,9 фоизгача пасайди. Бу сўнгги бир йилдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Бизнес вакилларининг инфляцион кутилмалари ўтган ой бироз ўсиб, 12,1 фоизга етди. Тадбиркорлар ҳам, оддий аҳоли ҳам келгусида нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида коммунал хизматлар қимматлашиши, валюта курси ўзгариши ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашишини қайд этган аҳоли респондентлари улуши кўпайган бўлса, транспорт харажатлари ошишини омил сифатида таъкидлаган ҳоли респондентлари улуши камайган.
Ойлик даромади 5 млн сўмдан юқори бўлганлар нархлар кўпроқ ошади деб ҳисобламоқда. Ҳудудлар кесимида пойтахтда инфляцион кутилмалар энг юқори бўлиб турибди.
Ш.Маматуропова, ЎзА