Мурожаат изидан

“Янги Ўзбекистон” массивларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккита фармони билан тақдим этилган имтиёзлар уй-жойларнинг таннархи имкон қадар арзон бўлиши учун эди...

Натижа ҳам шундай бўлдими?

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига фуқаро Мавлуда Жўраева номидан келиб тушган мурожаатда Президент фармони билан кўпгина имтиёзлар асосида ташкил этилган “Янги Ўзбекистон” массивларидаги уйларнинг нархи қимматлиги баён этилган. 

“Президент томонидан аҳоли фойдаланиши учун берилган имтиёзларга “тадбиркор” мақоми билан эгалик қилиб олиш инсофданми?” – дейди ушбу лойиҳага масъул бўлган ташкилотларга мурожаат қилиб, аниқ бир жавоб ололмаган М.Жўраева.

Мазкур мурожаатдаги мавзу – муаммони ўрганиш учун, аввало, “Янги Ўзбекистон” массивлари қуриш учун чиқарилган Президент фармонларини яна бир бор назардан ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

2021 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-32 сонли фармони билан  “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш белгиланган эди.

Фармонда Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг 29 та ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши белгилаб берилган эди. Кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг  22.10.2022 йилдаги N 149-сонли йиғилиши қарори билан Янгиҳаёт тумани Янги Дархон МФЙ ҳудудида ҳам шундай массивлардан бирини қуриш режалаштирилиб, бундай массивлар сони 30 тага етказилган.

Мазкур ҳудудлардаги кўп қаватли уй-жойлар таннархи имкон қадар арзон бўлиши учун ПФ-32 Фармоннинг ўзида бир қанча имтиёзлар берилган:

уй-жойларнинг қурилиш учун ер участкалари тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида реализация қилинади.

массивларни қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ташқи автомобиль йўллари, ичимлик ва оқова сув таъминоти тармоқларини қуриш — Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;

ташқи электр ва газ таъминоти тармоқларини қуриш — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖларнинг ўз маблағлари ҳамда асосланган ҳисоб-китобларга кўра Давлат бюджетидан ажратиладиган қисқа муддатли фоизли ссудалар ҳисобидан;

ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бажариш — маҳаллий бюджет ҳисобидан;

ижтимоий соҳа объектлари (мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, тиббиёт пунктлари, иситиш қозонхоналари ва бошқалар)ни қуриш — Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, дейилади фармонда.

Бу рўйхат шу билан тугамайди. “Янги Ўзбекистон” массивларини қурувчилар учун Президентимизнинг ПФ-33-Фармони билан ҳам бир қанча имтиёзлар тақдим этилган: 

Яъни “Янги Ўзбекистон” массивлари учун ишлатиладиган цемент маҳсулоти ва энергия тежамкор базальт қопламаларини олиб келишда 2023 йил 1 январгача божхона божининг ноль ставкасини қўллаш;

2024 йил 1 январга қадар 27 турдаги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари импортида божхона божи ва утилизация йиғимининг ноль ставкасини қўллаш кабилар шулар жумласидан.

Қисқаси, давлат томонидан шунча имтиёз берилди. Аммо қурилаётган уйлар таннархи ҳам шунга мутаносибми?

Мана пойтахтнинг Сергели тумани Қумариқ маҳалласида қурилаётган 17 гектар майдондаги “Янги Ўзбекистон” массиви.

Ҳужжатда “Янги Ўзбекистон” массиви бўлган ҳудудда “Tower up” номи билан қурилиш ишлари бошлаган бўлиб, мазкур массивни қуриб фойдаланишга топшириш “PEARL BUILD” маъсулияти чекланган жамиятига тақдим қилинган. Массив бунёд этилиши жами 3 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган, айни дамда 1-босқичда ишлар кетмоқда. Ушбу лойиҳа бўйича 42 та 16 қаватли уй қурилиши керак. Лойиҳа режасига мактаб, боғча ва поликлиника ҳам киритилган, бу ижтимоий биноларнинг барчаси давлат томонидан қурилиши белгиланган.

Энди ушбу ҳудудда “Tower up” номи остида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивларини “PEARL BUILD” МЧЖ тақдим этаётган нархларга диққатингизни қаратамиз:

1-босқичда 2023 йил охиригача битказилиши режалаштирилган жами 8 та кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг 1 метр квадрати қаватларига қараб 11 500 000 сўмдан 12 500 000 сўмгача белгиланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Tower up” сотув офисидаги менежерларнинг айтишича, ушбу массивдаги уйлар ипотека кредитларига сотилмайди.

Энг қизиғи, бундай имтиёзларга эга бўлмаган бошқа хусусий қурилиш ташкилотлари уйларига таклиф қилинаётган нархлар ҳам худди шундай. Энг юқориси 12 миллион сўмгача боради. 

“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш учун Президентимизнинг юқорида келтирилган иккита фармонидаги имтиёзлар уй-жой қурувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш учун эмас, аксинча, “Янги Ўзбекистон” массивларидаги кўп қаватли уй-жойлар таннархини имкон қадар арзон бўлиши учун, аҳолини рози қилиш учун эди. 

Аммо “Янги Ўзбекистон” массивларидан арзонроқ уй-жой харид қилиш илинжида Сергелига борганлар ҳафсаласи пир бўлиб ортларига қайтишмоқда.

Шу жойда бошқа вилоятларда қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивларининг нархлари билан ҳам қизиқиб кўрдик.

Мисол учун Фарғона вилоятининг 3 та ҳудудида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивларининг энг кўзга кўринган жойи – “Эко шаҳар”даги уйлар нархи 100 фоиз тайёрлари 5 миллион сўмдан – 6 миллион сўмгача экан. 

Тошкентда “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилаётган хонадонларнинг ўртача нархи 12 миллион, Фарғонада эса ўртача 6 миллион. Тафовут – 2 баробар.

Тўғри, пойтахтда вилоятларга нисабтан ер қиммат. Аммо, Фарғонада сотиб олинган ерга энг баланди 9 қаватгача қурилади. Тошкентда айни шунча майдонда 16 қаватли уйлар қурилмоқда. Ўртадаги фарқ – 7 қават таг-жой учун сарфланган маблағни қопламайдими?

Фуқаро Мавлуда Жўраева Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига айни шу номутаносиб нархлар бўйича мурожаат йўллаган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Д.Адилов жавобида “Янги Ўзбекистон” массивларидаги уйларнинг нархи юқори бўлишига Президентнинг жорий йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарори сабаб қилиб кўрсатилган:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-57-сон қарорига асосан 2023 йилда фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйларни қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминлаш кўрсатилган.

Будан ташқари, аҳолига қулай шароитлар яратиш ва бугунги замон талабларидан келиб чиқиб, қурувчи ташкилотлар томонидан энергия самарадорлик даражаси юқори бўлган қурилиш материаллари ва жиҳозлар, хусусан, кўп қаватли уйларнинг фасад қисми учун базальт қопламаларидан фойдаланилмоқда. Табиийки, ушбу ишларни амалга ошириш қўшимча харажатлар талаб этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қурилаётган кўп қаватли уйлардаги хонадонлар нархини белгилаш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ваколатига кирмаслигини ҳамда нархлар қурувчи ташкилотлар томонидан бозор иқтисодиётидан келиб чиқиб белгиланишини маълум қиламиз.

Гувоҳи бўлганингиздек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг нархлар борасидаги жавобида кўп қаватли уйларнинг фасад қисми учун базальт қопламаларидан фойдаланилгани ва энергия тежовчи технологиялари қўлланилгани сабаб қилиб кўрсатилган. 

Шу ўринда Фарғонадаги “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилаётган кўп қаватли уйларга ишлатилаётган технологияларни ҳам солиштирдик. Фарғона вилоят Қурилиш назорат инспекцияси мутахассиси Умид Узоқовнинг маълум қилишича, уларда ҳам қуёш сув иситиш коллекторлари, қуёш электр панеллари ўрнатилаётган экан.

“Бинолар фасад қисми базальт қоплама билан қопланган бўлиб, ўрнатилаётган эшик-ромлар сэндвич панелдан тайёрланган”, – дейди У.Узоқов

Шунингдек, вазир ўринбосари Д.Адилов нархни белгилаш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ваколатига кирмаслигини маълум қилган. Ваҳоланки, 2021 йил 21 декабрда имзоланган ПФ-32-сон фармонида шахсан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Д.Адиловга уй-жойларнинг нархини пасайтириш бўйича шахсий жавобгарлик юкланган:

“Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Д.К.Адиловга «Янги Ўзбекистон» массивларида қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, уларда маҳаллий замонавий қурилиш материаллари ва ускуналарини кенг қўллаш орқали уй-жойларнинг нархини пасайтириш ҳамда қурувчи ташкилотлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин”, дейилади фармоннинг 14-бандида.

Фармоннинг 13-бандида эса Бош прокуратурага «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилишида нархларнинг асоссиз оширилиши, рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳамда тасдиқланган лойиҳаларнинг ўзбошимчалик билан ўзгартирилишига йўл қўймаслик устидан таъсирчан назорат ўрнатиш белгиланган

Мурожаатчи М.Жўраеванинг нархлар бўйича йўллаган эътирозига Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туман прокуратураси томонидан берилган жавобда прокуратура тадбиркор фаолиятига аралаша олмаслиги маълум қилинган.

Шунингдек фармоннинг 2-бандида электрон онлайн-аукционда ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъектларига кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун «ССС» ва ундан юқори рейтингга эга бўлган қурилиш ташкилотларини жалб қилишга рухсат этилади, дейилган.

"E-AUKSION"да “Янги Ўзбекистон”массивини қуриш учун Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласида 4 гектар ерни ютиб олган “PEARL BUILD” МЧЖ фармон чиққандан икки ой ўтиб ташкил этилган. 

Яна хайратланарли жиҳати шундаки, "E-AUKSION"да 2022 йил 4 март куни ўйналган 1022932-Лотни ютиб олган “PEARL BUILD” МЧЖ аукцион бошланишидан 6 кун олдин – 2022 йил 28 февраль куни ташкил топган. Шу ерда савол туғилади: Президент фармонида белгилаб қўйилган «ССС» рейтинг талабини олиш учун 6 кун етадими? 

Ушбу саволга Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2020 йилдаги “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 699-сон қароридан жавоб топиш мумкин.

Шу ўринда, Президент фармони билан бир қанча имтиёзлар берилган каттагина лойиҳа хусусий қурилиш ташкилотларига қўшқўллаб топширилаётганда қандайдир шартлар қўйилмаганми?..Шартномалар қандай тузилган, деган ҳақли саволлар туғилади. Ушбу саволларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига йўлладик. Аммо саволларимиз ҳозирча жавобсиз қолмоқда.

Шерали Отабоев, 

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имтиёзлар қаерда қолди?