Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Бухоро вилояти шаҳар-туманларидаги имом-хатиблар ва имом-ноиблар ўртасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида шахмат-шашка мусобақалари ўтказилди.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Азизбек Қаландаров иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларини истиқлол байрами билан қутлади ва уларга омад тилади. 

Беллашувлар қизғин ва муросасиз руҳда кечди. Якуний натижаларга кўра, шахмат мусобақаси бўйича, 1-ўрин – Шофиркон тумани “Қори Фазлиддин” масжиди имом-хатиби Мустақим Исоевга, 2-ўрин – Вобкент тумани “Абдулазизхон” масжиди имом-хатиби Қурбон Шукруллаевга, 3-ўрин – Когон тумани “Хўжа Каъбул Ахбор Вали” масжиди имом-хатиби Ҳайдаржон Одиловга насиб этди. 

Шашка мусобақаси бўйича 1-ўринни – Ромитан тумани “Маҳаллаи-боло” масжиди имом-хатиби Ғайрат Нажмидинов, 2-ўринни – Шофиркон тумани “Аҳад ҳожи Қилич ўғли” масжиди имом-хатиби Олим Орипов, 3-ўринни – Пешку тумани “Чиқирчи” масжиди имом-хатиби Ваҳобиддин Бозоров қўлга киритди. 

Ғолиб ва совриндорлар ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имомлар беллашувида ғолиблар тақдирланди